Загрузка...
Home » Davolash » Анор пўстлоғи қайнатмасининг шифобахшлиги

Анор пўстлоғи қайнатмасининг шифобахшлиги

Анор гуллари ҳам шифо

Анор гулларининг дамламасидан Хитойда ичбуруғ, парадантозга даво қилиш учун фойда- ланилади, гулларини қуритиб, турли жароҳат- ларга сепилади.

Анор пўстлоғи қайнатмасининг
шифобахш
лиги

Анор меваси пўстлоғидан тайёрланган қай- натма оғиз бўшлиғининг яллиғланишида даво бўлади, шунингдек, ичбуруққа ҳам шифодир.

Анор пўстлоғи

Ушбу қайнатма гижжани ҳайдаши ҳақида Ибн Сино хабар қилади.

Тайёрлашнинг биринчи усули: оғзи ёпиладиган идишга 1 стакан сув қуйилади, устига майдаланган мева пўстидан 1 чойқошиқ солиб қайнатилади ва 2 соат тиндириб қўйи- лади, сўнгра докада сузилади. Қайнатма юқо- рида айтиб ўтилган касалликларда кунига 3 маҳал овқатдан олдин 1 ошқошиқдан ичилади.

Иккинчи усул: 20 г қуруқ пўсти ёки 50 г анор мевасига 200 мл сув солиб, паст оловда 30 дақиқа қайнатилади, докада сузилади, кунига 2 маҳал 2 ошқошиқдан ичилади.

Учинчи усул: оғзи ёпиладиган чинни, сирланган ёки юқори ҳароратга чидамли идишга 200 г миқдорида сув қуйилади, унга анор мевасининг майдаланган пўстлоғидан 1 чойқошиқ солиб, 15 дақиқа давомида қайна- тилади. 2 соат давомида тиндириб қўйилгач, сузиб олинади. Тайёрланган мазкур қайнатма кунига 3 марта 1 ошқошиқдан овқатдан олдин ичилади. Ундан оғиз бўшлиғини чайқашда ҳам фойдаланиш мумкин.

Анорнинг пўчоғини қайнатиб, докадан ўтказиб, илиқ ҳолатда бавосил, колит, проста- титда клизма қилиш лозим. Аёллар касаллигида

 

эса уни фаржга кўтариш кучли шамоллашларга қарши восита бўлади. Бепуштликнинг олдини олади.

Анор сувининг шифобахш
хусусиятлари

Ширин анор суви гастритлар, буйрак санчиқ- ларида, нордон анор суви эса қандли диабетда буюрилади. Қуюқлаштирилган суви лавша, бавосил, коньюктивитларда ишлатилади, иш- таҳа очиш учун, шунингдек, жароҳатларни бити- рувчи, иситмани туширувчи, чанқоқ босувчи восита тариқасида тавсия этилади.

Ширин анор суви шишага солиниб, қайнаб чиққунча офтоб нурига тутиб турилса, сўнгра бу сувдан кўзга суртилса, кўзнинг қичишиши йўқолиб, кўриш қобилияти яхшиланади.

Анор суви ва қайнатмаси яна қон оқиши билан кечадиган ичбуруғда, энтеритларда буриштирувчи ва мустаҳкамловчи восита сифатида тавсия қилинади. Анор пўстидан

қайнатма тайёрлаш учун 1:30 нисбатда қайнат- ма тайёрланади ва кунига ярим ошқошиқдан 2-3 маҳал ичилади.

Анор суви хушбўй ичимлик бўлиб, унинг таркибида организм яхши ҳазм қиладиган шифобахш элементлар мўл. Унда калий моддаси кўплиги жиҳатидан бошқа мева сувларидан устун туради. Шунинг учун қон босими касал- лиги, қон айланиши етишмовчилиги бор беморларга анор суви ичишни тавсия қилиш мумкин. Гастрит, энтерколит касалликлари бор беморлар, шунингдек, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси зўрайган пайтда анор сувини бошқа мева сувлари каби сувга қўшиб ичиш керак.

Анор сувида В витамин гуруҳи, РР, С вита- минлари, Апровитамини (каротин) анча-мунча. Фолацин, пантотенат кислота, В6 витамини жуда кўп. Бу витаминлар моддалар алма- шинувида қатнашади, организмда оқсилнинг синтезланишида иштирок этади, ёғлар ва угле- вод алмашинувини нормага солади, фолацин

эса, юқоридагилардан ташқари, камқонликнинг баъзи турларида қон таркибига ижобий таъсир этади. Анор суви таркибида яна пектин моддалар, шунингдек, танин (ошловчи модда) бўлгани туфайли у ҳазм органларининг турли яллиғланиш касалликларида фойдалидир. Жумладан, ич бузилганда шифо бўлади.

Анор жигар ҳужайралари фаолиятини кучайтиради, организмдан урат кислотасини чиқариб юборади, қонни ва ошқозон-ичак йўл- ларини токсинлардан тозалайди, вирусларга қарши ҳимояни таъминлайди.

Артрит, подагра ва ревматизмда ерқалам- пир (хрен)ни қирғичдан ўтказиб, тоза матога суртинг ва оғриётган бўғимга қўйинг.

Шунингдек, ерқалампирдан компресс қилиш мумкин: 1 ош қошиқ қирғичдан ўтказилган ерқалампир устига 2 стакан қайнаган сув қуйинг ва 1 соат дамланг. Кейин докани дамла- мага ҳўллаб, оғриётган жойга қўйинг.

jinsiy