Home » Без рубрики » Балғам кўчиришда – даволаш

Балғам кўчиришда – даволаш

Балғам кўчиришда

Анжир меваси ва қоқисидан тайёрланган дамлама йўтал ҳамда балғам кўчиришда фой- дали ҳисобланади.

Турпнинг ичини ўйиб, 2-3 ош қошиқ асал солинг. Идишга совуқ сув қуйиб, турпни солиб қўясиз. 4 соатда шарбати ажралиб чиқади, шуни ичасиз.

Карам сувига шакар аралаштириб, 1 чой қошиқдан кунига бир неча маротаба ичилса ҳам, бағлам кўчирувчи таъсир кўрсатади.

1 стакан сули донларини 2 соат сутга солиб, паст оловда яхши пишгунча қайнатилади. Керак бўлса, яна сут қўшинг. Тайёр бўлган қайнатмага 1 ош қошиқ асал қўшиш мумкин. Кунига 4-6 маҳал оз-оздан ичилади.

1 чой қошиқ истеъмол содасини 1 стакан сувда аралаштириб, томоқ ғарғара қилинса, нафи бўлади.

Саримсоқнинг бешта тишчасини майдалаб, устидан 1 стакан сут қуйилади. Қайнаб чиққач, оловдан олиб, уч қисмга бўлинади ва 3 маҳал ичилади.

Пиёзни майда қирғичдан ўтказиб, 1 ош қошиқ асал қўшинг. Овқатланишдан кейин 1 чой қошиқдан еб турасиз.

1 стакан қайнаган сувга 10-15 грамм кўка (мать-и-мачеха) гиёҳини солиб, ярим-бир соат дамланади. Сузиб, кунига 3 маҳал 1/3 стакандан ичилади.

20 г қуритилган андиз илдизи 1 стакан сувда паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Сўнгра ўраб қўйган ҳолда 4 соат тиндириб қўйилгач, сузиб олинади. Кунига 3-4 марта овқатланишдан 20 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан ичилади. Бу дамлама балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади.

Бир чой қошиқдаги укроп уругини бир чойнак сувга дамлаб ичиш балғамнинг енгил

кушишига фойда қилади.

Тоғрайҳондан бир ҳисса, гулхайри илдизи ва оққалдирмоқ баргидан икки ҳиссадан олинган йиғмадан сирланган идишга 2 ош қошиқ солиб, устидан икки стакан қайноқ сув қуйилади ва 20 дақиқа дамлаб қўйилади. Сўнг докада сузиб олинади. Кунига 3 маҳал овқатланишдан кейин балғам кўчирувчи восита сифатида ярим ста- кандан ичилади.

jinsiy
Titan Gel Orginal: OLATNI KATTALASHTIRISHKO'RISH
+ +