Загрузка...
Home » Без рубрики » Бош оғриганда – Бошдаги яраларда

Бош оғриганда – Бошдаги яраларда

Бошдаги яраларда

Қуруқ анжирни туйиб сепилса, бошдаги яра ва жароҳатларни қуритиб, тузатади.

Хом анжирни талқон қилиб, бош яраларига сепилса, тузатади.

Бош ички босими ошишида

Бош ички босимининг ошишини қуйидаги компресс ёрдамида даволаш мумкин: тенг микдорда камфора мойи ҳамда спирти (дори- хоналарда мавжуд) аралаштирилиб, пахта билан бошга яхшилаб суртиб чиқилади. Сўнг елим халта билан бош боғланади ва рўмол ўраб

 

олинади. Муолажани дам олган вақт бажарган маъқул. 2 соатдан сўнг ечилади. Нохуш ҳидни шампун билан ювиб кетказиш мумкин. Муола- жа 10 кун бажарилади.

Ушбу муолажа сочдаги қазғоқларни йўқо- тишга ҳам ёрдам беради.

Бош ички босими ошгандаги
бош оғриғида

Совуқ сувда намланган пахта ёрдамида қулоқ чаноқлари 5-7 дақиқа давомида арти- лади.

Бош оғриганда

Анор шарбати ва қайнатиб қуюқлаштирил- ган суви бош оғриғига даво бўлади.

Пешона ва чаккага ачитилган карамни боғ- лаб қўйинг.

Янги лимон ггўчоғини ичидаги оқ пардасини олиб ташлаб, чаккангизга қўйинг.

Бир дона ўртача катталикдаги хом картош- кани арчиб, қирғичдан ўтказинг. Сўнг икки стакан қайнатилган сувга солиб, яна 3 дақиқа қайнатинг. Қайнаб чиққач, дока ёрдамида сузиб, нонуштадан сўнг шу сувни ярим стакан миқдорида ичинг. Муолажани 3 кунда бир маротаба бир ой мобайнида бажаринг.

1 чой қошиқ қуритилган ялпиз барглари устидан 1 стакан қайноқ сув солиб, бироз дам | беринг, сўнгра ичинг.

Нордан қуюқ аралашма тайёрланг. Уни оловда қуюлгунча қайнатиб, пешонага шу аралашмадан боғлама (компресс) қилиб босинг.

jinsiy