Загрузка...
Home » Davolash » ДИАТЕЗ Давоси

ДИАТЕЗ Давоси

ДИАТЕЗ Давоси

ДИАТЕЗ Давоси: Диатез инсоннинг бир қанча касалли- кларга мойиллигини кўрсатади. Масалан, геморрагик диатезда қоннинг қуйилиши даражаси паст бўлади. Бу диатези бор ки- шиларга денгиз карами мумкин эмас.

Моддалар алмашинуви бузилганда ор- ганизмда пешоб кислотаси ошиб кетади – бу эса пешоб кислотаси диатези дейила- ди. Экссудатив диатези асосан овқат аллер- генлар (тухум, сут ва бошқалар) таъсирида юзага келади.

Халқ табобати диатезни даволашда қуйи- дагиларни тавсия этади.

  • Икки уяли қичитқи ўти барглари – 25 г, мелисса барглари – 25 г, маврак барглари – 25 г, оқ қайин барглари олинади, 1 ош қо- шиқ аралашма 1 стакан қайноқ сувга дам- ланади ва сузиб олинади. Эрталаб ва кечқу- рун 1 стакандан дамлама ичилади.
  • Қизилмия илдизи – 10 г, қариқиз (ло- пух) илдизи – 15 г, момақаймоқ илдизи – 15 г, совунак (мьшьнянка) илдизи – 30 г, бўёқ- ли рўян- 30 г. Аралашманинг 1 ош қошиғи 1 стакан қайноқсувга солиб, 15 дақиқа қайна- тилади. Экссудативном диатезда ҳар куни оч қоринга бир-икки стакан ичилади.
  • Итшумурт пўсти – 10 г, қизилмия илди- зи – 10 г, уч рангли бинафша ўти – 40 г, ёнғоқ барглари – 40 г. Аралашмадан 1 ош қошиқ олиниб, 3 стакан сувга солинади ва 2 стакан сув паст оловда қолгунча қайнатилади. Бу экссудатив диатезда кунлик норма.
  • Апрель-майда ёш қичитқи ўти эндиги- на баргларини чиқарганда, учидан пояси- ни қўшиб, 20 см қирқиб олинг. Уни майда

тўғраб, 1 литрли банкага солинг (зич эмас) ва устидан қайнатиб совутилган сув қуй- инг. 10 соат дамлаб қўйинг. Экссудатив диа- тезда қўлланг.

  • Терини қизилпойча (зверобой) ёғи би- лан суртинг. Тухум пўсти бир сутка турган сувда овқат пиширинг, яхшиси, уни бола- ларни чўмилтиришда ишлатинг.
  • Товуқ тухумини кир совунида яхши- лаб ювинг (жигарранг уй тухуми бўлса ях- широқ), қайнатинг, пўчоғиини арчинг ва уч литрли бонкага солинг (3 л бонкага 15-20 та тухум пўчоғи керак бўлади), устидан эса қайнаб чиққан сувни қуйинг. Бир сутка дам- ланган, эҳтиёжга қараб ичиш керак.
  • Бутун пишган тухум пўчоғи арчилади. Пўчогининг плёнкаси олиб ташланади ва кофемолкада ё ҳовончада кукун бўлгунча янчилади. Ҳосил бўлган кукунга аниқ қа- бул қилиш миқдори бўлиши талаб этилмай- ди. Кукуннинг озроғи олиниб, устидан 3-5 томчи лимон шарбати томизилади, шунда кукун кўпириб кетади. Бу дори кунига бир марта бир ой давомида қабул қилинади. Бир кунда икки ва уч маҳал овқатга қўшиб ҳам бериш мумкин. Натижани бирдан кўр- майсиз. Бироқ аллергик реакциядан кей- инги тошмаларни то улар бутунлай йўқо- либ кетмагунча борган сари камроқ кўра- сиз.

 

  • Болада диатез бўлса, қора турп шарба- тини бир томчидан бошлаб бериш керак. Миқдорини ҳар куни 2 томчидан ошириб борасиз ва охири 1 ош қошиққача етказа- сиз. Шарбатни кунига уч маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади.
  • Пешоб кислотали диатезда қайин кур- тагидан қайнатма қилинади: 10 г куртак 1 стакан сувда 15 дақиқа қайнатилади ва до- кадан ўтказиб олиниб, 1 стакандан кунига 3-4 марта қабул қилинади.
  • Диатезни даволашда сабзи баргларидан тайёрланган бўтқа ёки шарбати компресс, малҳамли пахта, ювишда қўлланилади.
  • Қайин барги дамламаси: 0,5 стакан янги узилган барглари янчилиб, совуқ сувда юви- лади, суви сиқиб олинади, яна 3 стакан 40- 50 градусли қайнаган сув солинади ва 3,5 соат давомида дамланади. Дамлама дока- дан ўтказиб, сиқиб олинади ва 6 соат да- вомида тиндирилади. Ҳосил бўлган чўкма ташлаб юборилади. Қолгани 1 стакандан уч маҳал ичилади.
  • Қайин баргидан 1 ош қошиғи 1 стакан қайноқ сувга ярим соат дамланади, дама- лама совигач, унга бир чимдим ош сода- си солинади (қайин баргидаги бетулоретин кислотаси яхши эриши учун) ва яна 6 соат туради. 1 ош қошиқдан кунига 4-5 марта ичилади.

 

КАРБУНКУЛ

Карбункул – бу асосан бўйинда бўлади- ган йирингли ярадир. Шунингдек, курак- да, думбада учрайди. Касаллик соч тугун- лари ва ёғ безлари шикастланиши оқиба- тида юзага келадиган йирингли яра билан характерланади. Карбункул бир дона ёки кўплаб бўлиши мумкин.

Бошланғич босқичда катта бўлмаган ин- фильтрат пайдо бўлади, кейин маълум вақт- дан сўнг оғриқли йирингли ярага айланади.

Карбункул пайдо бўлиши организмда стрептококк ёки стафилококк борлигидан дарак беради. Бундан ташқари, карбункул чиқишига маълум сабаблар туртки бўлади:

  • Тери шахсий гигиенасига риоя этмас- лик. Эпидермиснинг мазут, машина мойи ва шунга ўхшаш бошқа моддалар билан узоқ вақт контакт бўлса. Вақтида ички кийим- ларни алмаштирмаслик, ҳавонинг намлиги юқори бўлса, ҳаво исиб кетиши ва бошқалар.
  • Тери сирти кичик шикастланиши, ма- салан, ҳашарот чаққанидан сўнг қичиб ташлаш, ҳуснбузарларни сиқиш ва бошқа- лар. Кўмир, оҳак, цемент чанги каби ўткир таъсирли омиллар бўлса.
  • Уйда ёки иш жойида яхши санитар ша- роитлар етарли бўлмаслиги, қандли диабет- да моддалар алмашинуви бузилиши.

– Минерал модда ва витамиллар кам бўл- ган нотўғри овқатланиш.

Карбункул чиқишига турли турдаги ане- мия, асаб-руҳий толиқиш ва бошқаларга олиб келадиган касалликлар борлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Бу касалликларда бош оғриғи, кўнгил беҳузур бўлиши ва қайт қилиш, иситмалаш каби умумий белгилар ҳам намоён бўлади. Тана ҳарорати 4 °С° га ошади, пульс тезла- шади, умумий ҳолат оғир деб баҳоланади.

  • Халқ табобатида доривор қашқарбеда (донник) дамламалари тайёрланади. 2 ош қошиқ гиёҳ ярим литр қайнат турган сувга ярим соатга дамланади. Дамлама совуқ ҳо- лида ичилади.
  • Касалликни даволашда катта баргизуб баргларидан тайёрланган бўтқа ҳам кенг қўлланилади. Уни касалланган ерга кунига икки марта қўйиб, устидан боғлаб ташлаш керак.
  • Карбункулни даволашда гиёҳлар ҳам яхши ёрдам беради. Бунинг учун доривор мойчечак, қашқарбеда (донник) ўти ва гул- хайри (мальва) бир хил миқдорда олинади, унга озроқ қайноқ сув солиниб бўтқа ҳолига келтирилади. Бўтқани касал жойга қўйила- ди ва устидан дока билан боғлаб қўйилади.
  • 2 чой қошиқ янчилган сачратқи ўти ил- дизи 1 стакан қайнаб турган сувга солина-

 

ди ва 2 соат дамланади. Дамлама кунига уч маҳал 1/3 стакандан ичилади.

  • Қизилпойча гули ва баргидан бўтқа қи- линади ва касал жойга компресс сифатида қўйилади. Мазкур гиёҳ дамламаси эса ичи- лади. Бунинг учун 1 ош қошиқ ўт 1 стакан сувга дамланади.
  • Халқ табобатида саримсоқпиёзнинг бактерицид хусусиятидан карбункулни да- волашда самарали қўлланилади. Бир нечта тишчаси эзилиб, бўтқа ҳолида касал жойга қўйилади ва дока билан ўраб ташланади.
jinsiy