Загрузка...
Home » Davolash » ҚИЧИМА давоси

ҚИЧИМА давоси

ҚИЧИМА давоси

ҚИЧИМА давоси: Қичима-тери остига кириб олиб, тухум қўядиган каналар томонидан юқтирилган тери инфекцияларидир. Бу жуда кучли қи- чишишни уйғотади.

Қичима канаси фақат инсон терисида яшайди ва кўпаяди. Шу нарса маълумки, агар қичимани ўз вақтида енгиб, давола- маса, уч ой давомида миқдори 150 млн тадан иборат 6 авлод қичима каналар дунёга келиши мумкин.

Касални юқтириш бемор инсон билан бе- восита мулоқотда бўлганда ёки у фойдалан- ган буюмлари (кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва б.) орқали юз беради.

Уруғланган урғочи кана терининг уст- ки қатламларида ўзига хос кана йўлларини очиб, тухум қўяди. Кўп вақт ўтмай улардан личинкалар туғилади.

Личинкалар эпидермиснинг устига чиқиб, ўша ерда яшовчи эркак каналар билан тери- ни чақадилар, шу йўсинда қичишга ва тери- ни қашлаб тирналишига сабабчи бўладилар.

Қичима кананинг севимли маконларига қўл кафтининг бармоқлар ораси, билак ва тирсаклар қисмидаги бўғимлар, қорин, бел, тос, думғаза қисмлари, аёллар кўкраги, эр- какларнинг жинсий органлари киради.

Қичимани даволашда қуйидаги қоида- ларга риоя қилиш лозим:

-беморларни мажбурий тарзда стационар ёки амбулатор шароитда даволаш;

-қичимани юқтириш манбаларини аниқ- лаш;

-қичимани тузалганлигини назорат қи- лиш;

-қичимага йўлиққан беморнинг кий- им-кечагини, кўрпа-тўшагини албатта де- зинфекция қилиш.

Бемор фойдаланган буюмлар албатта де- зинфекция қилиниши зарур. Кўрпа-тўшак, сочиқлар, ички кийимлар 1-2 % ли сода ёки ихтиёрий кир ювиш воситаси эритмасида қайнаб чиққандан сўнг 10 дақиқа давоми- да қайнатилади.

Устки кийим икки тарафи- дан яхшилаб дазмолланади. 55 градусдан юқори ҳароратда ювиш тавсия этилмаган кийимлар махсус аэрозол билан дезинфек- ция қилинади. Қичима билан касалланган- ларнинг хонасида ҳар куни пол ва уй-рўзғор буюмлари 1-2 % ли сода-совунли эритма би- лан тозаланади. Қичима канаси жуда му- лоқотбоп моллюска бўлгани учун жинсий йўл билан юқадиган касалликлар (сифилис, гонорея) ҳамроҳидир, шунинг учун қичима касаллигидан ҳалос бўлгач, тери-таносил касалликларини тарқатувчи инфекциялар- га таҳлиллар топшириш лозим.

  • Қичима канасидан қутулишнинг жуда осон йўли мавжуд. Сметана ёки кефирда қора порох (овчилардан олиш мумкин) 3:1 нисбатда (бир қисм порох, уч қисм кефир ёки сметана) эритилади. Эриб бўлгач, илиқ жой- га икки ёки уч соатга қолдирилади, вақти- вақти билан қоришма аралаштирилади. Бу қоришма терининг зарарланган жойлари- га суртилади. Очиқ жойли тери усти бирон нарса билан қопланади. Эртаси куни чўми- либ, шу қоришмани такрор суртиш керак.

Уч маротаба қўлланилгандан сўнг қичима- дан асар ҳам қолмайди.

  • Оддий сигарета олиб, ёқилади ва ун- дан ҳосил бўлган кул билан бевосита яра- ланган жойга суртилади. Ундан сўнг ол- тингугурт суртмаси билан суртиб, устидан лейкопластир ёпиштирилади. Бу текинхўр каналарга ҳавони кириб келишини тўсиш учун қилинади. Кунига 4 та шундай муо- лажа бажарилади. Сувга текизилмаслиги лозим.
  • 4 ош қошиқ чўчқа чарвиси олиб, сир- ланган идишда қиздирилади ва унга май- даланган андиз (девясил) илдизи солина- ди. Қайнашга етгандан сўнг, паст оловда 15 дақиқа ушланади. Совишига йўл қўймай дуршлаг устига қўйилган докадан ўткази- лади. Бир оз вақтдан сўнг 2 ош қошиқ қай- ин (береза) қатрони ва 2 ош қошиқ олтин- гугурт қўшилади, ҳосил бўлган аралашма шиша идишга (банкага) солинади. Бир хил турдаги бўтқа ҳосил бўлиши учун яхшилаб аралаштирилади. Зарарланган жойларга ку- нига 2-3 маҳал суртилади.
  • Шикастланган терини андиз (девясил) илдизидан тайёрланган қайнатма билан ҳам чайиш мумкин. Бунинг учун 50 гр ан- диз илдизига 1 литр сув қуйилади, оловга қўйиб 20 дақиқа қайнатилади. Сўнгра дока ёрдамида сузиб олинади.
  • Қичимани бошқа йўл билан ҳам да- волаш мумкин. Рецептга қуйидагилар за- рур: 1 ош қошиқдан эритилган ёғ (думба) ва қирғичдан чиқарилган кир совун, 1 чой қо- шиқ қайин қатрони, 2 чой қошиқ олтингу- гурт. Бир турдаги қоришма ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Ҳосил бўлган малҳамни яраланган жойларга суртиш лозим.
  • Навбатдаги рецептни қўллаш жуда осон- дир. Бир бўлак кир совун майда қирғичдан ўтказилади, ёпишқоқ бўтқа ҳосил бўлгунча бир оз сув солинади, сўнгра паст оловга қўй- илади. Битта пиёз ва саримсоқни қирғич- дан ўтказилади. Кир совун бир хил турдаги қоришмага эга бўлгач, унга пиёз ва сарим- соқ қўшилади. Бу қоришма совигач, ундан ўзингизга қулай шаклдаги совунни ясанг ва у билан ювининг.
  • Болаларда қичимани даволаш. Би- рор-бир идишда илиқ сувда кўп миқдор- да кўпик ҳосил бўлгунча совун бўлаги эри- тилади. Губка ёрдамида боланинг танасига кўпикни шундай суртиладики, кўпик тери устида қолиши лозим. Ўттиз дақиқа тур- гач, бола илиқ сувда ювинтирилади. Муола- жадан сўнг бола терисига қуйидаги малҳам суртилади: 2 қисм олтингугурт (кукуни), 1 қисм карбонат ангидрид ишқори ва 1/8 қисм чарви, яъни ички ёғ олинади. Бир оз- дан сўнг қичишиш аломатлари пайдо бўл- ганда малҳам ювиб ташланади, бола устига тоза кийим кийдирилади.
  • 500 мл кунгабоқар ёғи товончада қаттиқ қиздирилади ва 1 кг помидор 20 дақиқа да- вомида қовурилади. Помидорларни ўзини овқатларга солиш учун олиб қўйилади, ҳосил бўлган суюқликни эса элакдан ўтказиладй ва даволанишда ишлатилади. Барча зарарлан- ган жойларга кунига 3 маҳалдан суртилади. Касаллик из қолдирмай ортга чекинади.
  • 0,5 стакан крушина пўстлоғига 0,5 л сув қуйиб, оловга қўйилади. Қайнаб чиққач, 12 дақиқага паст оловда ушланади. Сўнгра қо- пқоғини ёпиб, устидан пахмоқ сочиқ би- лан ўралади. 20 дақиқа тиндириб, тананинг шикастланган жойларига кунига 2 маҳал суртилади. Бу қайнатманинг таъсир қилиш муддати индивидуалдир, бу аввало касал- ликнинг кечиш даврига боғлиқ бўлади, ле- кин у ҳақиқатдан жуда ёрдам беради.
  • Шикастланган жойларга лаванда ёғини ҳам суртиш мумкин.
  • Агар бўрни майдалаб, элакдан ўтказил- са ва терининг зарарланган жойларига қўй- илса, қичимадан из ҳам қолмайди.
  • Қичимага қарши суртма дори сифатида саримсоқ билан қайнатилган хантал (горчи- ца) ёғини ҳам қўллаш мумкин. 100 г сарим- соқ бўтқасига 0,5 л хантал ёғи қўшиб, паст оловда 15-20 дақиқа қайнатилади, уни тез тез аралаштирб туриш лозим. Қайнатма до- кадан сузиб олинади, сўнгра қоронғи ва салқин жойга сақлаш учун қўйилади.

• Ҳажмий улуши тенг бўлган саримсоқ кули, шинни (патока) ва сариёғ олинади. Қичимадан зарарланган жойларга кунига бир неча маҳал суртилади

jinsiy