Загрузка...
Home » Davolash » эшак еми касаллигини давоси

эшак еми касаллигини давоси

эшак еми касаллигини давоси

эшак еми касаллигини давоси: Крапивница – аллергик касаллик бўлиб, тери ва шиллиқ қаватда пуфакчалар пайдо бўлиши билан намоён бўлади.

Бу касаллик ташқи (ҳароратли, механик, кимёвий) ёки ички (ички органлар касал- ланиши, асаб тизи) сабаблар орқали юзага келади. Аллергияни токсинлар, бактерия- лар, тўлиқ ҳазм бўлмаган овқат бўлаклари чақириши мумкин.

Бевосита сабаблари- дан бири тўқималарда кимёвий фаол мод- далар тўпланиши бўлиб, натижада томир- лар деворлари ўтказувчанлиги кўтарилади, капиллярлар кенгаяди, буларнинг оқиба- тида терида ишади. Терида (айрим ҳоллар- да шиллиқ қаватда) турли шакл ва ҳажмда қаттиқроқ оч пушти пуфаклар пайдо бўлади. Бу пуфаклар (баъзида бир неча дақиқа- дан сўнг) изсиз йўқолади.

Ўткир эшак еми бирдан кучли қичиш, ачиш ва терининг исталган жойида, шунин- гдек, лаб, тил, юмшоқ.танглай, бўғиз шиллиқ қаватида тошмалар тошиши билан намоён бўлади. Беморнинг умумий аҳволи ёмонла- шади, иситмалаши мумкин.

Одатда ўткир крапивница дори ёки овқатга аллергия оқи- батида юзага келади. Гигант крапивница- да тошмалар катта-катта бўлади, кўриниши оқ, камдан кам пушти бўлади. Бир неча соат ёки 1-2 кундан кейин тошмалар йўқолади.

Сурункали қайталанувчи крапивницага су- рункали инфекцияли касалликларда (тон- зиллит, холецистит), ошқозон ичак тракти, жигар фаолияти бузилганда ривожланади. Кучли қичиш уйқу бермайди, асабий бузи- лишларга сабаб бўлади.

Агар крапивница узоқ чўзилса, масалан, бир неча ҳафта, ҳатто бир неча ой давом этса, бу ҳолатда касалликнинг сурункали кечиши ҳақида гапириш мумкин. Бу одатда орга- низмдаги қайсидир касаллик билан боғлиқ бўлади: буйраклар оғриши, овқат ҳазм қи- лиш тизими ёки моддалар алмашинуви бу- зилиши ва бошқалар бўлиши мумкин.

Баъзида сурункали крапивница организ- мнинг совуқ ёки иссиқликка таъсирчанли- ги ошганлигидан дарак беради.

Уй шароитида крапивницани даволаш ҳақида гапиришдан олдин, унга сабаб бў- лувчи омилларни аниқлаб, йўқотиш керак. Шу билан касаллик тузалиб кетиши мум- кин. Балки тошмалар чиқишидан олдин би- рон дори ичган бўлишингиз мумкин. Ўша дори сизга ёқмагандир.

Ҳатто ҳар бир уйда бўладиган оддий до- рилар – аспирин, ибупрофен ва бошқалар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолатда дори- ни қабул қилиш тўхтатиш лозим.

Агар тошмага бирон озиқ-овқат маҳсуло- ти (денгиз маҳсулоти, цитрус меваси, ёнғоқ, соя ва бошқалар) сабаб бўлса, улардан воз кечишингизга тўғри келади.

Крапивница совуқ ёки иссиқлик оқибати- да пайдо бўлса, совуқ ҳавода ёки жазирама иссиқда камроқ юриш талаб этилади.эшак еми касаллигини давоси

Тошмалар чиқиши асабдан бўлса, ортиқ- ча асабийлашиш ва стресслардан қочиш ло- зим.

Касаллик сабаблари аниқланиб бартараф этилгач, уни халқ табобати йўли билан да- волашга ўтиш мумкин.

  • Касалликни даволаш сельдерей шарбати яхши ёрдам беради. Сельдерей илдизи эзи- лади, суви сиқиб олинади ва овқатдан ярим соат олдин ичилади. Дамлама тайёрлаш учун янги суғуриб олинган илдизлари эзилиб, сув- га 2 соатга солиб қўйилади. Ҳосил бўлган дамлама сузиб олинади ва 1/3 стакандан овқат- дан олдин ичилади.

Шуни эътиборга олиш керакки, сельдерей кучли пешоб ҳайдовчидир.

  • Ялпиз дамламасини ичиш ҳам яхши са- мара беради. Ялпизга қайноқ сув солинади ва 1 соат дамланади. 50 мл дан ичилади.
  • Крапивницани даволашда бақатўн (ря- ска) ҳам яхши ёрдам беради. Қуруқ гиёҳ- нинг майда янчилган кукунидан 1 ош қо- шиқ олиниб, асал ёки мураббога қўшиб қа- бул қилинади. Қайноқ сувга гиёҳдан солиб, ярим соат дамлаб, ичиш ҳам яхши натижа беради.
  • Агар крапивница пайдо бўлишига эмо- ционал кечинмалар ва стресслар сабаб бўлса, сизга валериана ва дўлана (боярмшник) ёр- дам беради. Иккала гиёҳнинг дорихонада со- тиладиган спиртли дамламалари аралашти- рилиб, озроқ сувга 30 томчи томизилади ва уйқуга ётишдан олдин ичиб юборилади.
  • Крапивницанинг қийновчи қичишла- ридан ош содаси солинган иссиқ ванналари яхши ёрдам беради. Одатий катта бўлмаган ваннага 1 пиёла, катта ваннага икки пиёла сода керак бўлади.
  • Дасторбош дамламаси: 1 ош қошиқ ўт бир стакан қайноқ сувда 45 дақиқа дамла- нади. Овқатдан олдин 1/3 стакандан ичила- ди.

 

  • Агар танада кўп миқдорда тошмалар бўлса, сирка ёки помидор шарбати қўшил- ган сув билан танани артиш керак.
  • Шаҳардан ташқарида яшовчилар учун ажойиб рецепт: ўчоқда ёқилган ўтиндан қолган тоза кул олинади, унга сув солиб аралаштирилади ва тиндирилади. Суви тўкиб ташланади, чўкинди билан эса тана ювилади. Энг яхшиси, қайин дарахти кули- ни ишлатиш керак.
  • Крапивницани даволашда чой қўзиғо- рини ҳам яхши ёрдам беради. Унга 125 мл сув солиб, бир ой тиндириб қўйинг. Кейин сувига майдаланган ертут меваларини қў- шинг ва 2 соатга олиб қўйинг. Мазкур сув- га боғламларни бўктириб, касалланган жой- га боғлаб қўйинг.
jinsiy