Загрузка...
Home » Savol-Javob » Бўйим 170 см, вазним 91 кг. Икки йилдан бери жинсий муаммолар

Бўйим 170 см, вазним 91 кг. Икки йилдан бери жинсий муаммолар

Эркак. 44 ёш

Салом. Уйланганман, фарзандларим бор. Бўйим 170 см, анчагина семирганман – вазним 91 кг. Ишхонада доимо компьютер олдида ишлайман, яшаш тарзим фаол эмас. Икки йилдан бери жинсий муаммолар бошланди:
жинсий хоҳиш (майл) йўқолган, эрталабки эрекциялар ҳам пайдо бўлмаяпти. Нимадан бошлашим керак?
Андролог жавоби.
Биринчи қадам — уролог қабулига киринг. Сиз простата безини (УЗИ, шиллиқ секретинй) текширтиришингиз ва асосий гормонлар (тестостерон, пролактин, кортизол ТТГ ва бошқалар)ни таҳлил қилишингиз керак. Шундан сўнг, зарур бўлса андролог қабулига ҳам кирасиз.

 

Эркак. 42 ёш.
Салом доктор. Ёшим 42да, уйланганман, фарзанд- ларим бор.’ Бир йил олдин ҳар сафар жинсий алоқа охирида, эякуляция пайтида простата бези соҳасида ўткир оғриқни сезадиган бўлиб қолдим. Кейинчалик вақти- вақти билан эрекция пайдо бўлмайдиган бўлиб қолди. Оғриқ сабабидан жинсий алоқа билан кам шуғулланадиган бўлдик. Шу орада уч ой давомида умуман жинсий алоқа қилмагач, энди жинсий алоқадан сўнг эякуляция қила олмаяпман. Бир йилдан бери врач кўрсатмасига асосан ҳар куни енгил ухлатувчи дори ҳам қабул қиляпман. Шу дори менинг потенциямга таъсир қилган бўлиши мумкинми? Ёки ҳамма гап простата безидами?
Андролог жавоби.
Потенциянгизга ухлатувчи дори ҳам, простата безидаги яллиғланиш ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Аввал уролог қабулига кириб простата билан боғлиқ муаммоларга аниқлик киритинг, шундан сўнг кейинги босқичда нима қилишни ўйлаб кўрамиз.

jinsiy