Загрузка...
Home » Davolash » ТЕРИ ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ

ТЕРИ ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ

ТЕРИ ЗАМБУРУҒЛИ
КАСАЛЛИКЛАРИ

Бу касалликлар замбуруғлар – микроор- ганизмлар томонидан чақирилади. Умуман олганда, табиатда замбуруғларнинг турла- ри жуда кўп, бироқ одам ва ҳайвонда ка- саллик чақирадиган турлари кўп эмас. Зам- буруғлар бемор одам ёки ҳайвондан, улар фойдаланган буюм-жисмлардан юқади. Ка- саллик чақирувчи замбуруғлар терига туш- ганидан кейин касалликҳосил қилишиучун кўп терлаш, тернинг кимёвий мойил тарки- би, бемор ёши, ички секреция безларининг ҳолатлари каби туртки бўлувчи ҳолатлар

ҳам бўлиши керак. Инфекцияли ва сурун- кали касалликлар ҳам организмнинг қарши курашувчанлигини сустлаштириб, ажрал- ган тер таркиби, соч, тери ҳолатини ўзгар- тиради ва касаллик пайдо бўлишига замин яратади.

Замбуруғли касалликларнинг клиник пайдо бўлиши ҳар хил. Кўпинча улар айла- на кўринишида, сирти оқимтир қипиқлар билан қопланган бўлади. Баъзида касаллик ўчоғи атрофида бўртиб чиққан айлана ҳо- сил бўлади, унинг усти ҳам қипиқли, пўст- ли бўлади. Касаллик ўчоқлари катталашиб, ўзаро бирлашиб кетиши мумкин. Беморни бир кўпайиб, бир камаядиган қичиш безо- вта қилиши мумкин. Одатда касаллик ўт- кир бошланади, кейин сурункали кўриниш- га ўтади ва йиллар давомида кечади. Агар терининг сочли жойдаги қисми касаллан- ган бўлса, юқорида қайд этилган ҳолатлар- га сочнинг шикастланиши қўшилади, бунда соч илдизи ёнидан синиб кетаверади. Баъ- зида касаллик кучли яллиғланиш жараён- лари билан кечади.

Оёқ кафти замбуруғли яллиғланганида касаллик мошдай ёки нўхотдай катталик- даги пуфакчали тошмалар пайдо бўлиши билан бошланади. Бу тошмалар оёқ кафти ёни, таги, бармоқлар орасини қамраб ола- ди, улар ёрилиб, ўзидан катта оғриқли эро-

 

зия қолдиради. Кўп беморларда бу яралар қаттиқ қичийди.

Энг кўп тарқалган замбуруғли касаллик- ларга эпидермофит ва дерматомикоз кира- ди.

  • Оёқлар кафти эпидермофит билан оғри- ганда, уларни уйқудан олдин 10 дақиқага ка- лендула ва золотой ус ёғларидан 2 томчидан томизилган илиқ сувга ботириб қўйиш керак.
  • Золотой ус қайнатмасига ботириб олин- ган докани ярага 7 дақиқага қўйиш керак.
  • Календула, жамбил (душица) ва золотой ус дамламалари аралашмаси ярали жойга суртилади. Аралашмани тайёрлаш учун 2 томчи календула, 2 томчи жамбил ва 3 том- чи золотой ус олинади ва аралаштирилади.
  • Деярли барча замбуруғли касалликлар- да юзага келадиган қичиш ҳолатини олиш учун 100 г асалга 1 ош қошиқ золотой ус дамламаси аралаштирилади ва докага сур- тилади, кейин ўша жойга қўйилади.
  • Вишневский суртма малҳами. Таркиби: 3 ҳисса қатрон, 3 ҳисса ксероформ, 100 ҳис- са канакунжут (кастора) ёғи. Узоқ вақт бит- маётган жароҳатлар, турли этиологияга эга яралар, ётоқ яралари, замбуруғли тошма- ларда қўлланилади.
  • Вилькинсон суртма малҳами. Таркиби: кальций карбонат 10 ҳисса, тозаланган ол- тингугурт 15 ҳисса, суюқ қатрон 15 ҳисса,

ТЕРИ ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ

нафталан суртмаси 30 ҳисса, яшил совун 30 ҳисса, сув 4 ҳисса.

  • Қайин қатрони 10-30%ли суртма дори- си паразитли ва замбуруғли тери касалли- кларида, экземада, ва бошқаларда қўллани- лади.
jinsiy