Home » Davolash » ҚАДОҚ давоси

ҚАДОҚ давоси

ҚАДОҚ давоси

ҚАДОҚ давоси: Қадоқ терининг шох қатламида узоқ вақт давомида ишқаланиши ёки босим остида бўлиши оқибатида катта бўлмаган қалин- лашган жой кўринишида пайдо бўлади. Қа- доқ узоқ жисмоний ишдан сўнг ёки бирон асбоб-ускунани ушлаб турганда қўлларда, ноқулай ва тор пойафзал кийиш оқибатида оёқларда пайдо бўлади.

Пойафзалнинг па- таги текис бўлмаса, оёқ остида ҳам чиқиши мумкин. Қаттиқ пойафзалдан қадоқлар оёқ бармоқларида, бармоқлар билан оёқ ости орасидаги букилган жойда юзага келади. БаъзиДа улар оғриқли бўлиб, юришни қий- инлаштиради.

Қадоқ юзидаги шикастланиш оқибати- да дарз кетиши, унга микроблар тушиши ва сарамас яллиғланиши, флегмона ва бошқа касалликлар келиб чиқиши мумкин. Қадоқ пайдо бўлганда, уни келтириб чиқарган са- бабни ва зарур бўлса қадоқнинг ўзини ҳам йўқотиш лозим. Бунда қўл ва оёқлар тери- сига тўғри парвариш зарурдир.

Табиблар қадоқларни йўқотишда қуйи- дагиларни тавсия этадилар:

  • Мунтазам равишда қадоққа сутда қай- натиб олинган қора олхўрини қўйиш керак.
  • Духовкада саримсоқ пиёзни пишириб олиб, сариёғ билан аралаштирилади ва қа- доққа тез-тез қўйиб турилади. Қадоқни яхши юмшатади.
  • Майда қирғичдан ўтказилган саримсоқ пиёз билан эритилган чарви ёғи аралашти- рилади ва қадоққа қўйилади. Устидан дока билан боғлаб қўйилади. Бу энг эски восита- лардан биридир.
  • Пишмаган картошка қирғичдан ўткази- либ, қадоққа қўйилади ва устидан дока би- лан боғлаб қўйилади.
  • Агар қадоқ оёқ остида бўлса, ҳар куни эрталаб шудринг босган ўтлар устидан юринг.
  • Исталган игнабаргли дарахтнинг янги олинган смолали елими (живица)ни қадоққа қўйинг, устидан пластир билан маҳкамлаб, бир сутка давомида юринг. Зарур бўлса, му- олажани қайтаринг.
  • Нон мағзини жўка (липа) асали билан 2:1 нисбатда аралаштиринг, оёқларни буғда юмшатиб, малҳамни қадоққа қўйинг ва устидан дока билан боғлаб қўйинг. 2-3 сут- кадан сўнг боғламни ечасиз. Кўпинча бит- та муолажанинг ўзи етарли бўлади. Биттада қадоқ йўқолмаган бўлса, муолажани қайта- ринг.

 

jinsiy
Titan Gel Orginal: OLATNI KATTALASHTIRISHKO'RISH
+ +