ДЕРМАТИТ давоси: Дерматит тери яллиғланиши касаллиги бўлиб, турли инфекциялар ва тери билан контактда бўлган айрим моддалар таъсири- да ривожланади. Дерматит бир неча турда бўлади.
Атопик дерматит, яна уни аллергик дер- матит, болалар экземаси деб ҳам аташади, у айрим одамлар организми маълум моддаларга нисбатан реакция беришга мойиллиги туфай- ли юзага келади. Одатда бу касаллик билан эрта болаликдан бошлаб бир умр оғриб ўта- дилар.
Қизариш, тери яллиғланиши, сувга тўл- ган пуфакчалар пайдо бўлиши ва кучли қичиш билан намоён бўлади. Бош терисида бошланиб, ёши ўтган сайин бошқа жойларга – қўл букил- ган жойи, оёқ ва бўйин териси ва кейин бутун танага тарқалиши мумкин. Терининг шика- стланган жойи инфекциялар кириши учун қу- лай жой бўлиб қолиши мумкин, бу эса касаллик тузалишини кечиктиради.
Бу дерматит тури кенг тарқалган бўлиб, уни халқ табобати йўли билан даволаш, ай-
ниқса ёш болаларда яхши самара беради. Ван- на қабул қилиш учун қайнатмаларни навбат- ма навбат ҳар кун алмаштириб қилиш керак.