Home » Davolash » ФОЛЛИКУЛИТ

ФОЛЛИКУЛИТ

ФОЛЛИКУЛИТ

ФОЛЛИКУЛИТ: Терининг сочли фолликулалари яллиғла- ниши одатда бактериал инфекциялар ту- файли келиб чиқади.

Фолликулит майда (5 дан 10 мм гача) оғриқли йирингли тугунчалар кўринишида бўлиб, ундан соч чиқиб туради. Тугунчалар пайдо бўлганидан кейин бир неча кун ўтиб ўз ўзидан қуриб, юзада қобиқ пайдо қила- ди.

Ҳаммага маълумки, тана ва сочни тўғри парваришлаш ва озода тутиш турли микро- организмларнинг кўпайишидан сақлайди.

Ифлос тана ва сочлар касаллик чақирув- чи микроорганизмлар ривожланиши учун яхши шароит ҳисобланади. Одам иммуни- тети тушганда бу инфекциялар соч чиққан жойда тери остига кириб, соч қопларини яллиғлайди ва натижада фолликулит ка- саллиги юзага келади. Шахсий гигиена қо- идаларига риоя қилиш, соч ва терини тоза сақлашнинг аҳамияти катта. Ёу нарсага амал қилиш одамдан кўп меҳнатни талаб қилмайди.

Сизга маълумки, сув қувурларидан уйин- гизга келадиган сув махсус станцияларида кўп босқичли қайта ишловдан ўтади. Нати- жада сув қаттиқ бўлиб қолади. Бизнинг ва- зифамиз сувни юмшатишимиз лозим. Бу- нинг учун қуйидагича йўл тутамиз:

  • ҳар бошимизни ювганда, 2 л сувга 1 чой қошиқ ош содаси соламиз, бошни ёғлилик даражасига қараб 3-7 кунда ювиб турамиз;
  • кунига икки марта (эрталаб ва кечқу- рун) сочларни табиий материалдан қилин- ган тароқ билан тараб туриш керак. Темир тароқни ишлатманг, у терини шикастлайди.

Стафилококкдан ташқари фолликулитни гонококк, замбуруғлар ҳам келтириб чиқа- риши мумкин, уларнинг ҳар бири алоҳида даволаш усулини талаб қилади. Организ- мнинг инфекцияларга қаршилиги тушиб кетса (иммунитет пасайиши), айниқса кек- са кишиларда, иммун тизим махсус текши- рувдан ўтказилиши лозим, бусиз самарали даволанишни амалга ошириб бўлмайди.

Бу касалликни даволашда халқ табобати муҳим роль ўйнайди. Қуйида энг самарали ва кенг тарқалган рецептлар берилган.

  • Хушбўй ясменник ёки қушкўпмас (чер- тополох) барглари эзилиб, бўтқа ҳолига кел-

тирилади ва терининг зарарланган жойига қўйилади. Устидан боғлам қўйилади ва ку- нига икки марта алмаштирилиб турилади.

  • Оёқдаги фолликулитни наъматак ва ка- лина дамламалари орқали даволаса бўла- ди. Дамлама таркибига қуйидагилар кира- ди: 200 г дан калина ва наъматак меваси, 100 г қуриган қичитқи ўти, 10 г ёнғоқнинг яшил пўстлоғи, 50 г уй твороги, 50 г асал, ҳамда 0,5 л сув. Калина, наъматак, қичитқи ўти ва ёнғоқ пўстлоғи аралаштирилади ва 10 дақиқага паст оловга қўйиб олинади. Бир сутка давомида дамланади ва сузиб олина- ди. Даволаниш бошланганда творог билан асал қоришмасига 100 г дамлама қўшилади. Ҳосил бўлган малҳамни фолликулит билан оғриган жойга ярим соатга қўйиб олинади.
  • Яллиғланишни олишда мойчечак қай- натмаси яхши ёрдам беради. Терининг ка- салланган жойини мунтазам равишда қай- натмадан суртиб туриш лозим. Бу қайнатма чов ва қовдаги фолликулитни яхши даво- лайди.
  • Халқ табобатида касаллик пайдо бўли- шини олдини олишда синалган оддий усул бор. Эркаклар соқол олганидан сўнг, юзи- га бир неча дақиқага қайноқ сувга ҳўллаб олинган сочиқни босишлари керак.
  • Фолликулитни даволашда мойчечак- нинг ўтли дамламаси ҳам кенг қўлланила-

ди. Бу дамлама ичилади. Уни ўтнинг илди- зидан (бироз баргини қўшиш ҳам мумкин) тайёрланади: майдаланган илдиз ва барг- лардан 50 г олиниб, 1 стакан қайноқ сув би- лан дамланади. Сузиб олинади ва кунига бир неча марта 50 г дан ичилади.

  • Бу турдаги яллиғланишни қушкўнмас (чертополох) ва қариқиз (лопух) ўтлари ёр- дамида ҳам даволаса бўлади. Қушкўнмас эзиб майдаланиб, касалланган жойга қўй- илади, қариқиз қайнатмаси эса ичилади. Қайнатмани тайёрлаш учун 50 г ўт илди- зи 50 мл сувда 10 дақиқа қайнатилади, бир соат дамланади ва сузиб олинади. Уни 50 г дан кунига бир неча марта ичиш керак.
jinsiy
Titan Gel Orginal: OLATNI KATTALASHTIRISHKO'RISH
+ +