Home » Davolash » ГЕРПЕС давоси

ГЕРПЕС давоси

ГЕРПЕС давоси

ГЕРПЕС давоси: Герпес – бу тери ёки шиллиқ қаватнинг вирусли касаллиги бўлиб, унда пуфакча- ли тошмалар тўп-тўп бўлиб тошади. Одатда герпес лабларда катта бўлмаган 2-3 мм пу- факли тошмалар кўринишида намоён бўла- ди. Улар тез, бир неча соат ичида тошади. Кўпинча ўша жой тошишдан олдин қиза- риб қичишади. Аввал пуфакчалар шаффоф кўринишда бўлади, 2-3 кундан кейин улар йиринглаб, ичидаги суюқлик хиралашади.

Касалликнинг 4-5 куни пуфакчалар қурий- ди ёки ёрилади ва уларнинг ўрнида сероз-ге- моррагик пўст ҳосил бўлади. 7-10-куни улар ажралиб тушади ваунингўрнида қизғиш-жи- гарранг доғ қолади, бироқ доғ аста-секин йўқ бўлади. Баъзида бир вақтнинг ўзида ёки 1-2 кун оралиқда бир неча жойда тошмалар то- шади, одатда улар бир-бирига яқин бўла- ди. Герпес исталган жойдаги терида чиқиши мумкин, бироқ кўпинча лабларда, бурунда, жинсий органларда, думбада пайдо бўлади.

Айрим кишиларда герпес тошмалари тез- тез қайтарилиб туради ва беморга ҳам жис- ман, ҳам руҳан қийинчилик туғдиради. Герпес тошишига совуқ ейиш, стресс ҳола- ти, баъзида шикастланиш, иситмали касал- ликлар туртки бўлиши мумкин. Шуни унут- мангки, бу касалликнинг илк белгилари – лаб атрофи қизариб, ачиши кабилар пайдо бўлиши билан касалликнинг олдини олиш мумкин.ГЕРПЕС давоси

Даволаш принципи тошманинг қаерда жойлашувига боғлиқ. Адаптоген гуруҳида- ги дори воситалари қўлланилиши мумкин, улар организмнинг ўз интерферонларини ишлаб чиқишига ёрдам беради. Шунингдек, вирус ва яллиғланишга қарши дори восита- лари буюрилади.   

  • Баланд аралия дамламаси 30-40 томчи- дан кунига 3 маҳал ичилади.
  • Баланд заманиха дамламаси 30-40 том- чидан кунига 3 маҳал овқатдан олдин ичи- лади.
  • Оддий женьшень кунига 3 маҳал 20 том- чидан овқатдан 30 дақиқа олдин қабул қи- линади.
  • Элеутерококкнинг спиртли экстракти 20-40 томчидан кунига 3 маҳал овқатдан олдин бир ой давомида ичилади.
  • Доривор мелисса дамламаси (2 ош қо- шиғи 2,5 стакан қайноқ сувга дамланади – кун давомида ичилади).
  • Тешик баргли қизилпойча (зверобой) ўти (2 ош қошиқ қуруқўт бир стакан қайноқ сувга қайнатилади) қайнатмаси ярим ста- кандан 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • Доривор маврак барглари (2 ош қошиқ барглари 2,5 стакан қайноқ сувга дамлана- ди) дамламаси 1 ош қошиқдан ҳар 3 соатда ичилади.
  • Доривор календула гули дамламаси (1 ош қошиқ гули 1 стакан сувда дамланади) 1 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади.
  • Аччиқ шувоқ дамламаси (1 чой қошиқ ўт 1 стакан қайноқ сувда дамланади) 1 десерт қошиқдан 3 маҳал овқатдан ярим соат ол- дин ичилади.

 

  • Девясил илдизи билан илдизпояси қай- натмаси (2 ош қошиқ қуруқўти ярим стакан сувда дамланади) 1 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади.
  • Катта баргизуб барглари дамламаси (2 ош қошиқ қуруқ гиёҳ 1 стакан қайноқ сувда дамланади) 1 ош қошиқдан 4 маҳал ёки бар- гизуб шарбати 1 ош қошиқдан 3 маҳал 15-30 дақиқа овқатдан олдин ичилади.
  • Мойчечак дамламаси (2 ош қошиқ қу- риган гули 1 стакан қайноқ сувда) ёки қай- натмаси (1 ош қошиқ гули 1 стакан сувда) 3 маҳал 1-5 ош қошиқдан ичилади.
  • Катта қариқиз (лопух) илдизи дамла- маси (1 чой қошиқ 2,5 стакан қайноқ сувга солиб дамланади) ярим стакандан 4 маҳал овқатдан олдин ичилади.
  • Шарсимон эвкалипт дамламасидан 15- 20 томчи кунига уч маҳал ичилади.
  • Оддий черника барглари (2 ош қошиқ қуриган барги 1 л сувга) ёки меваси (2 чой қошиқ меваси 1 стакан сувга) қайнатмаси 3 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади.
  • Герпесни камайтириш учун қуйида- ги аралашма ишлатилади: 2 чой қошиқ ка- лендула ёғи, 3 томчи золотой ус, 2 томчи эвкалипт ёги аралаштирилади, аралашма қора шиша идишда сақланади. Ёгни тошма чиққан жойга кунига уч маҳал суртилади. Шуни эътиборга олиш керакки, ёг суртилга-

нидан сўнг ўша жойга қуёшнинг тўғри нур- лари тушмаслиги керак.

  • Герпесдаги яраларга золотой ус қайнат- маси ёки шарбатини суртиш яхши сама- ра беради. Бу ўсимликнинг баргидан тай- ёрланган суртма (6 та баргидан шарбати сиқиб олиниб, 20 г сариёғга қўшилади) ку- нига 2 маҳал 3 дақиқадан суртилади.
  • Герпеснинг илк белгилари пайдо бўл- ганда касал жойга 10 дақиқага золотой ус ҳўл барги ёки унинг спиртли дамламасига ботирилган малҳамли пахтаси қўйилади.
  • Маймунжоннинг баргларидан сиқиб олинган шарбатга ботирилган пахтани қўй- иб қўйиш ҳам яхши самара беради.
jinsiy
Titan Gel Orginal: OLATNI KATTALASHTIRISHKO'RISH
+ +