Гижжалар давоси
Янги сиқиб олинган саримсоқ сувини 10-15 томчидан ҳар куни оч қоринга бир маҳал илиқ сут билан ичиш керак.
Саримсоқнинг 5 та бўлагини майдалаб, 1 стакан сутга солиб, ёпиқ ҳолда паст оловда 10-15 дақиқа қайнатиб, бир оз дам егач, илиқ ҳолида бир чой қошиқдан 4-5 маҳал овқатдан олдин истеъмол қилинади. Муолажа муддати – 7 кун. Қайнатмадан бир маҳал ётишдан олдин 4-5 марта ҳуқна (клизма) қилинса, гижжалар тушиб кетади.
Гижжада 1 чойқошиқ анор пўстига 2 пиёла сув қуйиб, 30 дақиқа қайнатилади, у 2 соат тиндирилади. 5 ёшдан ошган болаларга 1 чойқошиқдан 1 ошқошиққача бўлган миқдори 1 пиёла илиқ сувга қўшиб берилади. Катталарга бу миқдорни 2 ҳисса ошириш лозим.