ГОВМИЧЧА давоси
ГОВМИЧЧА давоси: Касаллик кўз қовоғининг ёғ безлари ва тук қопчаларининг ўткир йирингли яллиғланиши билан тавсифланади. Дастлаб кўз қовоғининг чеккасида оғриқли қизғиш шиш пайдо бўлади, тери ва кўз қовоғини шиллиқ қаватининг иши- ши юз беради. 3-4 кун ўтгач, шишнинг усти-
да йирингли нуцта пайдо бўлади. Уни тешган- да ичидан йиринг оқади.
Говмичча кўпинча гигиена қоидаларига риоя қилинмаганда пайдо бўлади. Баъзан говмичча узоқ кечган сурункали касалликлар, масалан, қандли диабет туфайли юзага келади. Касал- лик профилактикаси-гигиена қоидаларига қа- тъий риоя қилиш, чанг-тўзонли ҳавода қуёш- дан ҳимоялаш кўзойнакларини тақишдан ибо- ратдир.
Иссиқ чойнакка сочиқ қўйиб, иситилади ва исиган жойи билан кўз қовоғига босиб тури- лади. Сўлак билан хўлланган пахта бўлаги- ни яллиғланган жойга босилади. Кенг пиёла- да чой (қора ёки кўк) дамланади, пиёлага эн- гашиб, чойга оҳиста шундай пуфлаш керакки, унинг парлари шамоллаган кўз қовоғига таъ- сир қилсин; шундай муолажани кунига 3 маҳал бажариш лозимдир.
- Қора чой дамланг (бир стакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ), унга дока ёки пахта- ни хўлланг ва яллиғланган жойга иссиқ, ле- кин куйдирмайдиган даражада босиб ту- ринг; 15 дақиқа ушланг; бу муолажага кўк чой ҳам ишлатилиши мумкин; яллиғланган жойга қоғоз пакетли чойни босиб туриш қу- лайроқдир.
- Хом саримсоқпиёз бўлагини говмичча чиққан кўз қовоғига босинг; бу муолажани бажаришдан аввал саримсоқпиёз бўлакчаси
устидаги шаффоф пленкани олиб ташлаш керак.
Яллиғланган кўз қовоққа пиширилган са- римсоқпиёзни эзиб, босинг; бу муолажа 2 дақиқа давом этади.
- Баргизуб (подорожник) баргларидан дам- лама тайёрланг: 3 ош қошиқ қуритилган бар- гга бир стакан қайноқ сув қуйилади, қопқоғи ёпиқ идишда 20 дақиқа дамланади; пахта ёки дока тампони шу дамламага ботирилади ва яллиғланган жойга 15 дақиқа қўйилади.
- Зиғир уруғларидан иссиқ компресслар тайёрланг: зиғир уруғи узоқ муддат иссиқ- ликни ушлаб туриш хусусиятига эгадир; ис- сиқлик таъсири остида патоген микроорга- низмларнинг бир қисми ҳалок бўлади, қон томирлари кенгаяди, яллиғланган жойга кўп миқдорда қон келади ва натижада ор- ганизмнинг инфекция билан курашиши осонроқ кечади; зиғир уруғи солинган қоп- чаларни товада ёки дазмол ёрдамида қиз- дириш мумкин.
- Тукли қайин (береза бородавчатая) баргларидан (ёш барглар олингани маъқул) дамлама тайёрланг: 2 ош қошиқ майдалан- ган қуруқ баргга бир стакан қайноқ сув со- линади, қопқоғи ёпиқ идишда ярим соат атрофида дамланади; яллиғланган жойга 15 дақиқага яқин илиқ малҳам қўйиш тавсия этилади.
- Тукли қайин (береза бородавчатая) кур- такларидан дамлама тайёрланг: 1 чой қо- шиқ қуруқ куртак бир стакан қайноқ сувга солинади ва ярим соатдан зиёд дамланади; 15 дақиқа давомида илиқ малҳам қўйинг.
- Кўзни мунтазам равишда чайиш ва иссиқ малҳамлар қўйиш учун тирноқгул (кален- дула) гулининг илиқ дамламасини ишлатиш мумкин (2 ош қошиқ қуруқ гул олдиндан қиздирилган идишга солинади ва устидан бир стакан қайноқ сув қуйилади, ярим соат дамланиб, сузгичдан ўтказилади).
- .Оддий черемуха гулларидан дамлама тайёрланг: 1 ош қошиқ қуритилган гуллар олдиндан қиздириб олинган идишга соли- нади ва устидан бир стакан қайноқ сув со- линади ва бир соат давомида дамланади, сўнгра докадан сузиб олинади; 15 дақиқа мобайнида кўз қовоғига пахтали малҳам босилади.
- Ваннага тушган пайтингизда яллиғлан- ган жойга янги сиқилган сабур (алоэ) шарба- тини пахта билан босиб туринг. Алой шар- бати нафақат яллиғланишга қарши куч- ли таъсирга эга, балки яллиғланган жойни тезроқ битишига сабабчи бўлади; янги узилган алоэ барги яхшилаб ювилгач, май- да бўлакларга кесилади ва уларнинг шарба- ти саримсоқ майдалагич ёки ховонча орқа- ли сиқиб олинади.
- Тешик чойўт (зверобой продьгрявлен- ньш) дамласидан илиқ малҳамлар босила- ди; дамлама қуйидаги тартибда тайёрлана- ди: 1 ош қошиқ қуруқ ўтга бир стакан қай- ноқ сув қуйилади ва 20 дақиқа дамланади, сўнгра сузиб олинади; конъюктивит билан бирга кечувчи говмиччада бу дамлама би- лан кўзларни чайиш мумкин.