Ичак касалликлари, қон туфлаш, қон қусиш, милк ва ичакдан қон кетишида, меъда-ичак йўли, жигар ва талоқнинг яллиғланиши хаста- ликларида Ибн Сино анор гулларидан фойда- ланган, шунингдек, жароҳатларни битирувчи, сийдик ҳайдовчи восита сифатида буюрган. Жумладан, улуғтабиб шундай деган: «Анорнинг уруғи асал билан бирга тиш оғриғига ва қулоқ оғриғига фойда келтиради… Нордон- чучук анор меъданинг яллиғланишига фойда қилади. Пешоб ҳайдовчидир. Шу билан бирга у иситмаларни даволашда яхши фойда берса, ширини ўткир иситма билан оғриган кишилар- га зарар қилади».