Иштаҳа очишда
Тиббиётда қоқи илдизининг қайнатмаси ва қуюқ экстрактидан иштаҳа очиш, овқат ҳазм
қилишни енгиллаштириш ва ўт ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади.
Иштаҳа очар қиём
Анорнинг етилиб пишган мевасидан 4 кг олиб, унга 2 кг шакар ва ярим пиёла миқ- дорида райҳон гули қўшиб, қиём ҳолига кел- гунича қайнатилади. Анордан ушбу тарзда тайёрланган қиём иштаҳа очади, аъзоларга қувват бағишлайди.