Home » Davolash » ЭРИТЕМА давоси

ЭРИТЕМА давоси

ЭРИТЕМА давоси

ЭРИТЕМА давоси: Терининг қизариши майда қон томир- лари (капиллярлари) нинг терига яқин қатламда йиғилиши билан боғлиқдир. Қон томирларининг кенгайиши ва ортиқча тў- либ кетиши турли сабаблар туфайли юз бе- ради.

Касалликнинг ўткир ва сурункали турла- ри мавжуд. Ўткир тугунли эритема болдир- да ёрқин қизил тугунли доғларнинг бирда- нига тошиб кетиши билан намоён бўлади. Тананинг ҳарорати 38-39°С гача кўтари- либ, умумий холсизлик, бош оғриғи пайдо бўлади. 2-3 ҳафтадан сўнг тугунчалар изсиз йўқолади, уларнинг ўрнига кўкимтир, яшил ва сарғиш рангдаги доғлар ҳосил бўлади. Касаллик кўпроқ аёллар ва болаларда уч- райди.

Сурункали тугунли эритема (тугунли ан- гиит) узоқ муддат кечиши билан фарқлана- ди, асосан аллергик ёки томир касалликла- ри, сурункали инфекциялари бўлган ўрта ва катта ёшдаги аёлларда касаллик белги- лари пайдо бўлади. Касалликнинг қўзғали- ши баҳор ва куз ойларида юз беради, чама- си ёнғоқ катталигидаги тана рангида ёки кўкимтир-пушти рангдаги оғриқли, қаттиқ тугунларнинг пайдо бўлиши билан ифода- ланади. Тугунлар кўпроқ болдирга, баъзида сон ва тосга тошади. Кўпинча қўл-оёқлар- нинг ишиши кузатилади.

Эритема-жиддий касаллик бўлиб, уни да- волашни шифокор белгилаши лозим. Бироқ, анъанавий тиббиётда антибиотиклар ва бо- шқа препаратларни қабул қилишдан ташқа- ри, соғайишни тезлаштирувчи халқ табоба- ти воситалари ҳам мавжуддир.

  • Олдиндан майдаланган арника гуллари қайноқ сувда (200 мл) эрталабгача термосда дамланади. Наҳорда дори дока ёрдамида фильтрланади ва 1 чой қошиқдан ичилади. Бир кунда камида 5 маротаба ичилади.
  • Арникадан шифобахш суртма малҳам ҳам тайёрланади. Бунинг учун ўсимлик ил- дизлари қуритилади ва 100 грамм илдиз ҳо- вончада кукун ҳолига келтирилади. Сўнгра у янги чўчқа ёғи билан қориштирилиб, паст оловда 3 соат мобайнида вақти-вақти билан аралаштириб қайнатилади. сўнградори- вор малҳам оловдан олиб, совутилади. Бун- дай малҳамни шикастланган терига 3 маҳал суртиш лозим.
  • Калий перманганат (марганцовка) нинг кучсиз эритмасидан оёқларга ванна қилиш тавсия этилади. Бундай муолажа 15 дақиқа чамаси давом этади. Сўнгра оёқлар арти- лади ва терининг шикастланган жойларига ихтиол суртма дориси ёки Ю-% ли ихтиол эритмаси суртилади. Қатронли (дегтярная мазь), кортикостероид ёки бутадиен сурт- ма малҳамлари ҳам тўғри келади. Болдир усти компресс қоғози билан ўраб чиқила- ди ва ташқаридан иссиқ узун пайпоқ кийи- лади. Муолажани кечасига бажариш лозим. Эрталаб малҳам қуруқ губка билан артила- ди. Шуни эсда тутингки, тугунли эритема касаллигини даволаш чоғида ётоқ режими- га риоя қилиш лозим, яъни имкони борича камроқ юриш ва туриш лозим.
  • Тугунли эритема касаллигини даво- лашда самарали ҳалқ табобати воситаси си- фатида қўл-оёқларни доривор ўсимликлар билан ўраш ҳисобланади. Баҳор ва ёз ойла- рида ҳар куни турли доривор ўтлар йиғила- ди ва оёқлар шу ўтлар тўплами билан ўра- лади. Бу даврда янги сиқилган қичитқи ўт (крапива) шарбати яхши наф беради.
  • Қизил маржон дарахт (красная бузина) асосидаги дамлама ҳам шундай тартибда тайёрланади, лекин бу дори 40 кун мобай- нида дамланади. У уйқудан аввал бир мар- та ичилади. Дорини ичиш меъёри киши вазнига боғлиқ ҳолда ҳисобланади. Агар бе- морнинг вазни 70 кг гача бўлса, дамлама- дан 20 томчи, агар 70 кг ва ундан ортиқ бўл- са-30 томчидан ичилади. Маржон дарахт дамламасини кунгабоқар ёғи, майдаланган саримсоқпиёз ва бир бўлак қора нон билан ёйиш тавсия этилади. Даволаниш муддати- бир ой, ундан сўнг бир ойлик танаффус қи- линади.
  • Оқ омела заҳарли ўсимликликлар сира- сидандир. Агар ундан тўғри спиртли дам- лама тайёрланса ва меъёрида ичилса, эри- тема касаллигини енгиш мумкин. Ярим литр ароққа 10 грамм қуритилган омела та- лаб қилинади. Дори бир ой тайёрланади.

Дамлама кечқурун, кечки овқатдан олдин (40 дақиқа олдин) 30 томчи томизиб, кети- дан тоза қайнатилган сув ичилади. Шундай тарзда бир ой даволанилади, ундан сўнг эса бир ой дам олинади.

  • Эритемани даволашда сафро ҳайдовчи воситалар кенг қўлланилади, уларнинг энг яхшилари-бу доривор ўтлар ва резавор мева- лардир. Қизилчиқ барги (брусника), ўлмасўт (бессмертник), лимонўт (мелисса), ялпиз, қайин (береза) ва дасторбош (тмсячилист- ник) аралашмасидан 1 ош қошиқ олиб, ярим литр қайноқ сувда дамланг. Бундай дамла- мани овқатдан олдин (15 дақиқа олдин) 1/3 стакан ичиш лозим.
  • Резавор мевалардан шифобахш хусуси- ятларга қора маржондарахт (черная бузи- на), дўлана, наъматак ва қизил четан (крас- ная рябина) эгадир. Резавор меваларни термосда тун бўйи дамлангани мақсадга мувофиқдир. Дамлама кунига икки маҳал: эрталаб ва ухлашдан аввал ичилади.
jinsiy
Titan Gel Orginal: OLATNI KATTALASHTIRISHKO'RISH
+ +