ЭРКАКЛАР ЖИНСИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ
ХАСТАЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН БАЪЗИ ЎСИМЛИКЛАР
БОТҚОҚ ИГИР
АРОИДЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ
Узун ва энли (диаметри Зсм гача) юмалоқсимон, кўпбўғимли илдизга эга кўпйиллик ўтли ўсимлик. Барг қолдиқлари билан ўралган бўлиб, тўқ яшил рангга эга, ички томони оқ, ўткир ҳидли ва ўткир нордон таъмга эга. Гул берадиган новдаси тўгри баргсиз бўлади, тахминан 120 смга қадар. Томирлари кўп уруғли бўлиб, қуруқ ва қизил доналардан иборатдир.
Ушбу ўсимлик жудаям ўткир хидга эгадир. Бизнинг мамлакатимиз шароитида игир жудаям кам учраб, қуёшнинг энг фаол, нурлари қиздирган даври – май ойининг охири ва июль ойига қадар ўсиши мумкин, аммо шунда ҳам унинг уруғлари охиригача етилган бўлмайди.
Шунингдек, у Европада ҳам илдиз отмайди, негаки унинг илдизи фойдали бўлиб, чанг юқтирадиган керакли ҳашаротлар мавжуд эмас. Аммо ўзининг она ватани бўлмиш Ҳиндистонда, ушбу ўсимли^ уруғларининг қип-қизил меваларини кўришингиз мумкин бўлади.
Ушбу ўсимлик ўз номини юнонча “акорон” – “момиқ” сўзидан олган. Баъзи инсонлар, унинг лотинча номи Асогиз са1ашиз яъни – “Безатилмаган, чирой берилмаган” деб ҳисоблайдилар.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Доривор мақсадида унинг илдизи ишлатилиб, улар кузнинг сентябрь-октябрь ёки эрта баҳор фаслида териб олинади. Ушбу ўсимликнинг йиғим-терим мавсуми учун энг яхши давр – кузнинг охири ва қишнинг боши, яъни сув ҳавзалари ва кўлмакларда сувнинг даражаси камайгани ҳисобланади.
Уларни ўраларидан лопатка ёки санчқикуракл^р ёрамида қазиб олиб, совуқ сув билан чайиб юборилади. Аммо устки қатлами тозаланмай, майда қопламалар ва баргларнинг қолдиқлари олиб ташланади. Шундан сўнг очиқ ҳавода бир неча кун қуритилади.
Тайёр бўлганидан сўнг 15-20см узунликдаги бўлакларга бўлиб ҳаволанадиган хоналар, томи темирдан ёпилган чордоқлар ёки қуритиш ускуналарида 30-35°С ҳароратда қуритилади. Агар ҳйво ҳарорати белгилангандан юқорилаб кетса, унда ўсимлик таркибидаги эфир мойлари эриб кетади, натижада ўсимликнинг сифати бузилади.
Қуритилган илдизлари букилиши керак эмас, аммо осонлик билан синдирилади. Доривор ўсимлик турли хил узунликдаги (ЗОсм. гача) қалинлиги 0,5-1,5см келадиган энига кесилган ва бир оз букилган илдизлардан иборат бўлади. Ўсимликнинг юқори сиқимида, кесиб олинган барг ва новдалардан қолган чизиқлар, қуйи сиқимида эса кесиб олинган илдизларнинг юмалоқ шаклдаги қолдиқлари кўриниб туради.
Ташқи томондан илдизнинг ранги оч жигарранг, очилганда эса ичи оқиш қизил пушти бўлади. Ҳидлаб кўрилганда, ўткир, ифорли, аммо таъми нордон бўлиши мумкин. Намлиги 14%дан юқори бўлмайди. Ушбу уруғни нотўғри танланган сариқ касатик илдизи билан адаштириб юбориш мумкин.
Аммо унинг ҳиди бўлмайди, ранги тўқ бўлади ва таъми тўғри келмай керакли самара бермайди. Ёз фаслида ушбу ўсимликларни ажратиб олиш жудаям осон. Игирнинг гуллари майда ва кўк бўлиб, туб ўсиб ётади, касатикнинг гуллари эса йирик ва сариқ рангда бўлади.
Қуритилган илдизларни 2 йил давомида яхши ҳаволанадиган хонада, ичига қоғоз ёзилган қути ёки иккиталик қопчаларда сақлаш мумкин. Ўсимликдан тайёрланган доривор кукунни эса оғзи маҳкам беркитилган қора шишали идишларда сақлаш лозим.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Қуритилган игир илдизининг таркибида 48%гача эфир мойлари бўлиб, улар ёқимли ҳид ва таъми ширин бўлган суюқликлардан иборатдир. Ушбу мойлар ўсимликнинг туйилган кукунининг буғда эритилинш орқали олинади.
Эфир мойи таркибига камфор, терпена – пинен, камфен, акарон, азарон, борнеол ва шу каби моддалар киради. Шунингдек, нордон акорин гликозиди (0,2%), турли кимё моддалари, крахмал (20%гача), аскорбин кислотаси (150гр), сирка ва валерианка кислотаси, алкалоид, каламин, фитонцид, чақич, елим ва камедь моддалари ҳам топилган.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Игир томирида мавжуд бўлган эфир мойи ва нордон гликозид каби моддалар таъми сезувчи асаб толаларининг сезгирлигини оширади, ошқозон ичак сувининг ажралишини кучайтиради, айниқса, шўр кислоталарни, шунингдек, жигар- нинг суюқлик ажралишини, ўт пуфаги ва диурез тонусини оширади.
Бироқ, игирдан тайёрланган воситаларнинг таъсирида ошқозон кислотасининг ажаралишини кучайтириш ҳақидаги фикрлар ҳамиша ҳам бир хил эмас. Ундан ташқари, игирнинг илдизи шамоллашга қарши, ярани тузатувчи, оғриқни босувчи, тинчлантирувчи, сийдик ҳайдовчи, йўтални қўзгатувчи ва дизинфекцияловчи таъсирга эгадир.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Игир илдизларидан тайёрланган воситалар ошқозон секрециясининг юқори кўтарилишида (ошқозон соки кислотасининг юқори кўтарилишида) қабул қилинмайди.
КЎП ТАРҚАЛГАН ЖОЙЛАР
Игир саёз сувли ҳавзаларда секин оқувчи кўлларда, ирмоқларда, булоқлар ва Россиянинг Европага яқин
жойларида ҳамда Сибирнинг Уссурий ўлкаларида кўплаб тарқалган.
Шунингдек, Белоруссия, Болтиқбўйи ва Украинада ҳам ўсади.
МАЛЬШ БАРВИНОК
КУТРОВИЙЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ
Кўпйиллик яшил ўтсимон ўсимлик бўлиб, ингичка энига ўсган илдизга эгадир. Эгилиб қолган вегетатив новдаларнинг узунлиги 100-150см бўлиб қисқаради, тик турган генератив новдаларнинг эса узунлиги 30-35см бўлади.
Баргларининг узунлиги 2-4см бўлиб, учлари учли, аммо баъзида тўғри бўлиб, юқори сиқими яшил, қуйи сиқимига келганда эса кулранг-яшил бўлиб элипссимон кўринишда бўлади. Новдасининг ўзи кўк рангда, қалпоқсимон бўлиб, япроқлари бешталик бўлади.
Ушбу ўсимлик апрель ойининг охирига келиб гуллай бошлайди. Оммавий тарзда май ойининг бошларидан бошланиб, то куз фаслига қадар ўсиб боради. Уруғи кўпуруғли бўлиб, цилиндрсимон барглар июнь ойидан бошлаб етилади.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Доривор сифатида, ўсимликнинг етилиш давридаги гулларидан фойдаланилади. Ўсимликнинг ердан устки сиқимидаги ўтлари, ердан 3-5см баланд қилиб кесиб олинади. Териб олинганидан сўнг устма-уст 3-5см қилиб тахлаган ҳолда очиқ жойда қуритилади, ҳаво ёмон бўлганида эса усти ёпиқ жойда ёки қуритгичда 40-50°С ҳароратда қуритилади. 2 йил давомида сақланади.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Ўсимлик баргларидан алкалоидлар, минорин, винкамин, винин, пубисцин каби моддалар ажралиб чиқади. Барвинок алколоидларининг кимёвий таркиби резерпин билан деярли бцр хилдир. Ўсимликнинг таркибида, шунингдек, урсола кислотаси, витаминлар: С (993мг %), каротин (тахминан 8%), рутин, флавоноидлар, нордон моддалар, эритувчи модцалар, сапонинлар ва шакар
мавжуд. Ўсимликни йиғиб олиш, қуритиш ва ўрашда эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Барвинокдан тайёрланган дориворлар тинчланти- рувчи, гипотензив, томирларни кенгайтирувчи, қонни тик- ловчи, микробларга қарши хусусиятларга эгадир. Девинкан алкалоиди артериал босимни пасайтириш хусусиятига эгадир. Гипотензив ҳаракат асосида қон-томир тонусини пасайтириш ва периферик томирларнинг қаршилик кўрсатиш хусусиятлари мавжуд. Шунингдек, девинкан мия томирларини кенгайтириши ҳам мумкин.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Ушбу ўсимлик ўта заҳарли бўлгани сабаб, жудаям эҳтиёт бўлиш ҳамда шифокор тавсияларига амал қилиш лозим.
дудларида, Украина, Қрим ҳамда Кавказда кўпроқ ўсади. Ўрмон этаклари, қир- адирларнинг қўйнида
КЎП ТАРҚАЛГАН ЖОЙЛАР
ҚУМДА ЎСУВЧИ БЕССМЕР ПИК
МУРАККАБГУЛЛИЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ
Ботаниклар ушбу ўсимликнинг 500дан ортиқ турини санаганлар. Улар, айниқса, Австралия ва Мадагаскар оролларида кўп учрайди. Бизнинг мамлакатимизда эса ушбу ўтнинг 15га яқин тури мавжуд.
Бошқача номлари: қумли цмин.
Қадимги россиялик деҳқонлар ушбу ўсимлик гуллари- ни иккита ромнинг 5фтасига, ёз фаслини эслатиб туриш учун қўйиб, қўйганлар. Шунинг учун бўлса керак, унга тилдан қолмас –мороз-трава “қорлиўт” номи берилган.
Бу ўсимликнинг тарихи узоқ йилларга бориб тақалиб, унинг узунлиги тахминан 20-35см келади. Унинг илдизи ҳар томонга тарқалган бўлиб, тўқ жигарранг бўлади. Новдаси тик ўсади ёки кўтарилиб туради, юқори сиқими эса барглар билан қопланади.
Барглари ора-орада ўсиб, пастга осилган бўлиб 2-6 см узунликда бўлади. Қуйи сиқимидаги барглари эса буралиб ўсади, ўрта ва юқоридагилари эса пастга қараган бўлади. Гуллари майда, трубкасимон, апельсин ёки сариқ рангда бўлиб, бир жойга тўп йиғилган ҳолда ўсади. Ушбу ўсимлик июнь ойининг охиридан сентябрь ойига қадар ўсади.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Тиббий мақсадда фойдаланиш учун, охиригача гулламаган, энди етилаётган даврида териб олинади. Гулларини солиштирган ҳолда пичоқ ёки қайчи ёрдамида 1см узунликда кесиб олинади. Гулнинг очилишига қараб, бир ернинг ўзидан 3-4 марта кесиб олиш мумкин.
Гулнинг кейинги гал кесиб олинишини 5-7 кундан сўнг амалга оширилади. Терилган маҳсулотларни қоронғу, аммо яхши
ҳаволанадиган хонада, 1-2 қалинликда устма-уст тахлаб 4 сақлаш лозим. Қуритиб олинган гиёҳлар қоронғу жойда сақланса, гиёҳнинг ифори унча чиқмайди, аммо ўртача нордон таъмга эга бўлади. Гиёҳдаги намликнинг миқцори 12%дан ошмаслиги лозим. Сақлаш муддати – 3 йил.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Бессмертник гиёҳининг таркиби: флавоноидлар, эритувчи моддалар, 0,05% эфир мойлари, 1,2% шакар, 3,66% елим, 0,5% стерин, 0,25’Го флавон, сапонид, юқори молекуляр спирт, ранг моддалари, туз, калий натрийеи, калция, темир ва марганцовкадан иборатдир. Шунингдек, С ва К витаминлари мавжуд.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Бессмертник гиёҳи бактерияга қарши фаоллик хусусиятига эга бўлиб, улар елим кислотаси билан бирикиб кетади. Ундан ташқари, ушбу гиёҳнинг сафро ҳайдовчи ва шамоллашга қаршилик кўрсатувчи хусусиятлари ҳам мавжуд.
Сафро суюлишига омил бўлиб, стафилококк ва стрептококкларнинг ўсишини пасайтиради, кўнгил айниш ва қусишни тўхтатиб, курак ости ва ўт пуфаги соҳасидаги оғриқни буткул йўқотиш хусусиятига эга. Бессмертник гиёҳидан тайёрланган дорд восигалари овқат ҳазм қилиш ферментларни ажралиб чиқишини ҳаракатлантиради ҳамда ошқозон ости безиншг ташқи сскрстор фаоллаштирган ҳолда, овқатни янада, ҳазм бўлишига омил бўлади.
Ошқозон-ичак деворларинипг ясси мушакларига антисеп- тик таъсир қилган холда. ошкозон-ичакнинг қон-томирлари- ни кенгайтиради. Цминдан тайёрланган дори воситагалари- нинг таъсири остида артериал қон босим даражаси ошиб боради. Шунингдек, уш бу гиёҳ ошкозондаги қон ажралиш- ларида қонни тўхтатиш таъсирига эга Сафро ҳайдовчи дори воситалар ичида, цмин ўсимлигига тенг келадигани йўқ.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Бессмертник гиёҳидан тайёрланган дориворлар инсон учун умуман зарарсиз бўлиб, ёқимсиз қатъий кўрсатмаларга эга эмас. Бироқ, узоқ муддат қабул қилиниши давомида, жигарда ёқимсиз туриб қолиш ҳиссини уйғотиши мумкин.
КЎП ТАРҚАЛГАН ЖОЙЛАР
Ушбу гиёҳ асосан Россиянинг Европага яқин ҳудудларидаги даштли ўлкаларнинг қуёш тушиб турадиган тоғ этакларида, Жанубий Сибир, Кавказолди ва Ўрта Осиёда кўп учрайди.
ДОРИВОР ВАЛЕРИАНА
ВАЛЕРИАНАЛИЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ
Асл номини қадимги лотинча – “alere” – “соғ бўлмоқ”, ва “officinalis” – “доривор” (аптечний) номидан олган.
Бошқача номлари: мушук илдизи (ушбу ном, мушук- ларнинг бундай ўсимликка бўлган мойиллиги, уларни кўрганда ўзларини бошқача тутишлари – айланишлари ва “ўйнашлари”га сабаб берилган) лихорадка илдизи, маун- гиёҳи.
Кўпйиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 1,5м. гача бўлади. Новдаси тўғри, шишсимон ва ора-орада учрайдиган баргли япрокдек ёйилиб туради. Илдизи 1-1,5см. дан катта бўлмай, узунлиги 10-30см қалинлиги эса 2-Змм қалинлиқцаги тўқ сариқ рангда бўлади.
Барглари кенг ёйилган, очилган ёки туширилган, 4-11 туб сегментлари билан бирга бўлади. Новдадаги барглар юқори томонга қараб ўсиши давомида камайиб боради; қуйи сиқими эса ўтирган бўлади. Ўсимликнинг гуллари момиқсимон, майда оч-пуштирангда бўлиб, воронкасимон шаклда бўлади.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Доривор мақсадда ўсимликнинг илдизи ва томир- ларидан фойдаланилиб, улар сентябрь ва октябрь ойларида уруғлари териб олинганидан сўнг терилади. Ушбу вақтда уларнинг таркибида таъсир этувчи моддалари янада кўп бўлади.
Фақатгина Кавказ бундан мустасно, негаки у ерда ушбу ўсимликни июль ойидан бошлаб терилади. Одатда, илдизларни ўтган йилдан қолган ҳосил билан (бир йиллик) териб олишади. Илдизларнинг тупроғини қоқиб, сув билан чайиб юборишади, сўнг очиқ ҳавода қуриши учун ёйиб кўйилади. 2-3 кун давомида, 1,5 см. дан устма-уст тахлаган ҳолда қуритилади, сўнг алоҳида ажратилиб, биттадан
қуритилади. Секинлик билан қуритилса, унинг самараси яна- да кўпроқ бўлади. Илиқ қуритиш жараёнида ҳарорат 35-40°С. дан ошмаслиги лозим. Қуритилган гиёҳларни тупроқ ва чангдан элак ёрдамида қоқиб олинади.
Қуритилган томирлар тўқ-сариқ рангда, узунлиги 6см. дан 15см. гача бўлади. Синдирилганда томирларнинг ранги оч бўлиб ёқимли ҳид ва ширин-нордон таъмга эга бўлади. Ушбу гиёҳни мушуклар кўриши ва тегиши мумкин бўлган жойлардан узоқроқ ушлаш лозим.
Гиёҳларнинг намлиги 16%дан ошмаслиги, гуллари узилганида 20%дан ошмаслиги ва илдизлари олинганидан 4%дан ошмаслиги лозим. Гиёҳни бошқа ўсимликлардан холи, қуруқ жойда сақлаш лозим, негаки валериана гиёҳи бошқа ҳидларни тортиб олиш хусусиятига эгадир. Совуқ кунда қор остида қолиб кетган валериана гиёҳи ўзининг доривор хусусиятларини буткул йўқотади. Ўсимликнинг яроқлилик муддати – 3 йил.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Ўсимликнинг илдиз ва томирлари 0,5-2%гача эфир мойларига эга бўлиб, унинг асосий сиқими борнил- изовалерианат (валериано-борневол эфир мойлари) ва изовалериан кислоталардан иборатдир. Шунингдек, илдиз ва томирлар таркибида, алкалоидлар – валерин, хатинин, сапонинлар, фитонцидлар, шакар ва турли хил органик кислоталар: чумоли, сирка, олма, стеарин, пальмитин мавжуддир.
Шунингдек, микроунсурлар: (мг/г): калий – 7,8; кальций – 2,1; магний – 1,8; темир – 0,5; марганцовка – 0,2; мис – 0,12; цинк – 0,36, алюмний – 0,41; барий – 0,27, вольфрам – 0,19, селен – 2,89, никель – 0,66, алюминий – 0,02 мавжуд.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Валериана гиёҳи организмга кўп томонлама таъсир кўрсатади; марказий асаб тизимини тинчлантиради ва қўзғалишини сусайтиради; текис мушакли томирларни қисқартиради. Ўсимликнинг эфир мойлари, ўз фармоко- логик хусусиятларига кўра,
стрихнин моддасига яқин бўлган бруциналколоидлар келтириб чиқарадига» ваража тутишини камайтиради, тинчлантирувчи уйқу дориларининг таъсирини узайтиради, узайтирилган ва ўрта мия тизимига тўхтатиб турувчи таъсир кўрсатади ҳамда қобиқпи жараён (корковнх процессов) ҳаракатчанлик фаолиятини оширади.
Валериана ўсимлиги марказий асаб тизими, жумладан, юрак тизимини олиб борувчи мушакка таъсир қилиш орқали ҳаракат қилиб, юрак томирларига борнеолнинг бевосита таъсир қилиши орқали коронар қон айланишини яхшилайди.
Ундан ташқари, валериана ошқозон-ичак тракти аппаратининг шиллиқ секрециясини кучайтиради ва сафро ажралиб чиқишини кучайтиради. Валериана экс- тракти кардиомин келтириб чиқарадиган гиперкинезнинг олдини олади. Валериана ўсимлигини транквилизаторлар гуруҳи таркибига киритиш мумкин.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Гипертоник хасталиклар билан бетоб бўлган баъзи беморларда валериана ўсимлиги қарши кўрсатмаларга эга бўлиб, уйқу келишини тўхтатиб, оғир (беҳаловат) туш кўришларга олиб келади. Валерианад тайёрланган дори воситалари қон айланишини ошириши, бу эса беморларнинг баъзилари, масалан, ёши катталарга салбий таъсир этиши мумкин.
Валериана ўсимлигини меъёридан ортиқ ҳам истеъмол қилиш лозим эмас, негаки унинг узоқ муддат давомида истеъмол қилиниши ошқозон-тракти функция- сининг бузилишига олиб келиши, ундан ташқари, агар ушбу препаратни қабул қилиниши тўхтатилса, мудраб юриш (доим уйқу келиш) ҳолати бекор бўлади.
КЎП ТАРҚАЛГАН ЖОЙЛАР
Валериана ўсимлиги Кавказнинг Евронага яқин сиқими, Ғарбий Сибирь ҳамда Шарқий Сибирь ва Узоқ Шарқнинг (Дальний Восток) кўплаб туманларидаги соҳил бўйи ва сунъий булоқларда, кўп ҳолларда, ботқоқлар ҳамда ажириқ ўтли чангалзорларда, кўчатлар ораси, жарликлар ва сув бўйи ҳавзаларда кенг тарқалган.
МОВИЙ РАНГ ВАСИЛЁК ГИЁҲИ
МУРАККАБ ГУЛЛИЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ –
Асл номи юнонча – «kentaureion» сўзидан келиб чиққан бўлиб, қадимги афсоналардаги кентавр Хирон номи билан боғлиқ, «kyanos» сўзи эса юнон тилида мовий рангни билдиради.
Бир ёки икки йилда ўсиб-унадиган, мураккаб гуллилар оиласига кирадиган, ўта қалин ва кенг тарқалган илдизга эга ўсимликдир. Новдаси қуруқ, тик ўсадиган ва барглари жуда кўп, баландлиги 80 см. гача боради. Қуйи сиқим барглари учбаргли ёки перистолопастли, баъзи ҳолларда эса, бутун ҳолда бўлиб, янги барглар гуллаши чоғида эскилари ўлиб, тўкилади.
Қолган барглари эса бир чизиқли ва тўлиқ бўлади. Битталик йирик гулли халтачаларида тахминан 3 см келадиган, гуллари бўлмаган куртаклари мавжуд. Ён тарафга ёйиладиган гуллари мовий ранг коронкасимон шаклда, чуқур бешқиррали бўлиб, узунлиги 2 см. гача бўлади; ўртачалари эса – юмалоқ (трубкасимон) шаклда ўсган бўлиб, узунлиги 1 см. гача беш қиррали сиёҳранг чанггичлари чиқиб турган бўлади.
Ҳосили қуйига туширилган ялтироқ кукунранг ёки сарғиш рангдаги тухумсимон шаклдаги ва учида попилдириғи бор узунлиги 2,5-4 мм келадиган уруглардан иборатдир. Учидаги попилдириғи узунлиги тенг келадиган уруг бўлиб, тенг бўлмаган сиёҳранг тукли толалардан иборат бўлиб, улар жудаям осон синдирилади.
Май ойидан август ойига қадар гуллайди. Август ойида эса ҳосилга киради.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Тиббиётда унинг гиёҳи (новдаси, гуллари ва гулли қопчалари), илдизлари ва ёнларидан ўсадиган кўк рангли
қопчалари бўлмаган гулларидан фойдаланилади. Уларни гуллаш чоғида июнь ва июль ойларида, гулли’ халтачалари куртак очиши билан териб олинади. Гулли халтачаларидан ёнидаги ёки трубкасимон гулларини юлиб олишади.
Ушбу гуллари юлиб олиниши билан қоронғу ва яхши шамолланадиган хонада ёки бўлмаса юпқа қатламда кенг ёйилган ҳолда 40-50°С ҳароратда, мунтазам орқасини ўгириб турган ҳолда қуритишади. Қуёш тушиб турганида ёнидан ўсадиган гуллари ўзининг кўк рангларини йўқотиб, оқ рангга айланиб ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади.
Бундай маҳсулот бекор бўлади. Қуритилган хомашёнинг ҳиди бўлмай, оч-кўк ранг ва нордон таъмга эга бўлади. Тайёр маҳсулотнинг намлиги 14%дан, гулли халтачаларни 1 фоиздан, ўзининг мовий рангини йўқотган- лариники эса 8%дан ошмаслиги лозим.
Тайёр қуритилган хомашёни усти ёпиқ идишларда ёки шиша идишларда 2 йил давомида сақланади. Утларининг июнь-август ойлари- да, илдизлари эса – кечки куз фаслида тайёрлаб қўйилади.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Асосий таъсир этувчи моддалари – антоцианлар: диглюкозид, цианидин ва пеларгонидин ҳамда фенол ва флавонлардан келиб чиққан – апигенина, лютеолина, кварцетина ва кемпферолардан иборатдир. Ён сиқимдаги гулли халтачаларининг таркибида – гликозид центаурин мавжуддир.
Шунингдек, гулларининг таркибида хлорид пеларгонин, антоциан, кумарин, сапонин, стерин, чақич, пектин ва дубил моддалар, каротин ҳамда аскорбин кислотаси топилган. Шу билан бирга, калий тузлари, кальций, темир, магний ва микроунсурлар: марганцовка, мис, цинк, кобальт, хром, никель, ванадий, алюминий, селен, қўрғошин, стронций ҳамда бошқа моддалари мавжуддир. Василёк гиёҳининг уруғларида 28%. гача ёғли мойлар мавжуддир.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Василёк гиёҳидан тайёрланган дори воситалари сийдик ҳайдовчи, терлатувчи, иссиқни қолдирувчи, сафро ҳайдовчи, шамоллаш, микробларга қарши хусусиятларга эга бўлиб, енгил тинчлантирувчи, варажага қарши, оғриқни босувчи ва яраларни тикловчи восита сифатида қўлланилади. У ички аъзоларнинг силлиқ мушакларининг спазмини олдини олиб, иштаҳани очади ва овқат ҳазм қилинишини яхшилайди.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Ушбу ўсимлик заҳарлидир. Унинг таркибида цианистик моддалар билан боғлиқ бўлган фаол бирлашмалар мавжуддир. Шунинг учун, ушбу хомашёдан фойдаланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
КЎП ТАРҚАЛГАН ЖОИЛАР
Василёк гиёҳи унча эътибор талаб этмайди, шу
сабабли, турли хил ерларда, энг кўпи эса намликлар ҳамда тупроғи лойроқ бўлган жой-
ларда кўп ўсади. У Россия-нинг Европага яқин бўлган ҳудудларидаги буғдойзор ва
экинзор далаларида кенгтарқалган ўсимликдир. Ушбу гулларни нафақат богларда,
балки балконлардаги ёгоч қутилар ҳамда ойналаринг ташқи осма идишларида ҳам
ўстириш мумкин.
ЕНҒОҚ
ЁНҒОҚЛИЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ
Бошқача номланиши: Волош ёнгоги
Баландлиги 25м. гача бўлган ва энига қалинлиги Зм. диаметргача бўлган дарахт ҳисобланади. Ёнгоқ дарахтларининг баъзи бир турлари 2 минг йилгача яшаши мумкин. Дарахтнинг ўзи бақувват ва кенг ёйилган ҳолда ўсади.
Барглари жудаям йирик, оралари очиқ, бир-бирига ёпишиб ўсади ва ҳар бир шохида 5-11 дона барглардан ўсади. Барглари элиптик шаклдаги, бўйига узун ҳолда ўсади ва учидан бошлаб тўқ яшил, қуйи сиқими эса оч рангли бўлади. Гуллари майда, уруғлари ажралган ҳолда бир дарахтнинг ўзида гуллайди, яъни улар бир хонали гуллар ҳисобланади.
Ҳосили (меваси) – йирик юмалоқ, коптоксимон ёки ташқи сиқимидан элиптик данакчалардан иборат, турли хил ҳажмдаги ёғочли ёнғоқ пўстлоқдан ташкил топган бўлади. Ушбу ёнғоқли пўстлоғ ичида уруғи (“ёнғоқнинг мағзи”) бўлади ва мағзининг усти оч жигарранг пўстлоғи билан қопланган бўлади. Егилиб пишмаган уруғлари хом оч яшил бўлади.
Ҳосилининг етилиб пишишига қараб, у қуриб ёрилади ва ичидаги мағизлари синиб чиқа бошлайди. Асосан апрель-май ойларида, барглари ёйилиши билан гуллай бошлайди. Шамоллар чанглата бошлайди. Меваси эса сентябрь-октябрь ойларида етилади.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Тиббиётда унинг барглари, гуллари (куртаклари) яшил ва етилиб пишган мағизлари, данаклари, уруғларидан олинган мойлари, қаттиқ пўстлоғи ва ёнғоқ ичидаги ўрта деворлари (перегородки) доривор гиёҳлар сифатида қўлланиб келинади.
Баргларини қуруқ об-ҳавода, яъни май-июнь ойлари, улар буткул етилиб пишганида териб олиб, усти ёпиқ ҳолда ёки темир том остида қуритишади. Аммо уларнинг қорайиб кетмаслиги ва ўзининг доривор хусусиятларини йўқотмаслигига эътибор беришингиз лозим. Уларни яхши ҳаволанадиган хонада сақлаш лозим.
Уруғлари атрофидаги куртакларини меваларини тайёрлаш чогида (август-сентябрь ойларида) териб олиш ва махсус қуритиладиган жойлар ҳамда печларда 30-40°С ҳарорат остида қуритиш лозим.
Меваларини пишмаган ёки етилиб пишганида териб олинади. Етилиб пишмаган ёнгоқларни июнь ойида (улар етилиб пишган ёнгоқлар ҳажмига етган, аммо пўстлоғи ҳали қотмаган игна тиқиб тешса бўладиган ҳолда) териб олинади ва тайёрланади.
Ёнғоқларни асосан, улар буткул етилиб пишганидан сўнг, яъни устидаги яшил пўстлоғи ёрилиши ва ичидаги ёнғоғи тушиши билан териб олишади.
Ёнғоқларни янги ой чиққанида, биринчи ярим ой тўлганида 1-, 2- ва 3-ой кунлари қуёш ботиши билан териб олиниши тавсия этилади.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Усимликнинг барча сиқимлари таркибида биологик фаол моддалар жудаям кўп: коратритерпеноидлар, стероидлар, алкалоидлар, С витамини (майда мевалари етилиб пишмаган ҳолида 3000 мг% гача С витамини мавжудцир), дубиль моддалар, хинонлар мавжуд. Баргларининг таркибида альдегидлар, эфир мойлари, алколоидлар, С витамини (1300 мг%), РР витаминлари, каротинлар кўп (33мг%),
фенол-карбон кислоталар, дубиль моддалар, кумаринлар, флавоноидлар, антоцианлар, хинонлар ва юқори ароматик углеводородлар жудаям кўп. Яшил ёнғоғи таркибида С, В1 В3 ва РР витаминлари, каротин ва хинонлар, етилиб пишганлари таркибида эса – юқоридаги моддалардан ташқари дубиль моддалар, каротинлар, хинонлар ва эфир мойлари, шунингдек, катакчалар (клетчатки), темир ва кобальт тузлари мавжудцир.
Пўстлоғининг таркибида эса фенолкарбон кислоталар, дубиль моддалар ва кумаринлар, пеликулалар (мевани қоплаб турадиган юпқа пўстлоғ) – стероидлар, фенолкарбон кислоталар, дубиль моддалар ва кумаринлар ҳам мавжуддир.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Ёнғоқдан тайёрланган дори воситаларининг бактерицид, шамоллашга қарши, склеротикка қарши, гижжаларга қарши курашувчи, умумтетиклаштирувчи, мустаҳкамловчи, тинчлантирувчи, маълум меъёрда қанд моддасини камайтирувчи, қонни тикловчи ҳамда яраларни тиклаб эпителизация қилувчи хусусиятларга эгадир. Ёнғоқ баргларининг ярани тез битказувчи хусусиятлари бўлиб, микробларга қарши курашади ва шамоллашнинг олдини олиш кўрсатмалари мавжуддир.
Ёнғоқнинг мағизлари таркибида магний моддаси жудаям кўп бўлиб, у томирларни кенгайтирувчи ва сийдик ҳайдовчи таъсирга эгадир. Ундан ташқари организмдан натрий моддасини чиқариб ташлашга олиб келадиган ва сийдик ҳайдаш учун ёрдам берадиган калий модцаларига ҳам бойдир. Буларнинг барчаси қон босимини пасайтиришда уларнинг самарасини орттиради.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Ёнғоқнинг мағзида 15%га яқин оқсил моддалари бор. Шунинг учун юқори таъсир ҳиссига эга айрим беморларда, ёнғоқ истеъмол қилинганидан сўнг аллергик реакциялар (крапивница, аллергик стоматит, диатез ва ҳ. к. ) пайдо бўлиши мумкин.
Бундай шахслар ёнғоқ истеъмол қилмасликлари лозим. Ёнғоқнинг истеъмол қилиниши, экзема, псориаз ва нейродермит каби тери хасталикларига эга бўлган беморлар учун зарарли бўлиши мумкин. Кам миқцорда ёнғоқ ифори (ҳидини) ҳидлаш ижобий таъсирга, аммо катта микдорда ҳидланиши бош огриғини келтириб чиқариши мумкин.
КЎП ТАРҚАЛГАН ЖОЙЛАР
Ёнғоқ меваси тоғ ёнбағрларида, ғорларда, кўл воҳаларида алоҳида ёки тўп гуруҳ бўлиб ва жудаям кам ҳолларда, унча кўп бўлмаган кўчатлар бўлиб ўсиб ётади. Ёввойи ҳолда Кавказда, Кавказ орти ҳудудларида ҳамда Ўрта Осиёда кенг тарқалган.
Асосан у Россиянинг жанубий Европага яқин ҳудудлари, жумладан, -Кубань ва Ставрополье шаҳарларида ўсади. Уни саноатда ишлаб чиқариш учун асосан Кабардино-Балкария, Краснодар воҳаларида ва Ростов вилоятларида ўстиришади. Ундан ташқари совуққа чидамли навлари шимолйй ҳудудлар учун ҳам танлаб олинган, аммо бу ерда уларни ҳавас- кор-боғбонлар ўстиришга ҳаракат қилишади.
ТЕШИКЛИ ЗВЕРОБОЙ (ҚОНЧЎП)
ҚОНЧЎПЛИЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ
Ушбу ўсимлик гиёҳининг номи қозоқ тилидаги – “джерабой” – яъни “яраларни даволовчи” сўзидан олингандир.
Кўп йилда ўсиб-унадиган ва майда илдизларга эга бўлган ўсимлик бўлиб, улардан бир неча тўғри-бўйига қараб, тўқ-қизил рангда, узунлиги 30-100 см бўлиб ўсадиган новдалари мавжуддир. Уларнинг барглари осилиб тушган бўлиб, бўйига 0,7-3 см ва энига 0,3-1,5 см кенг ёйилган бўлади, бир оз қўполроқ, ёнлари эса бутун ва ўрталарида тешиги ҳамда ўзидан ароматик ифор таратувчи япроқлардан ташкил топган бўлади.
Усимликнинг гуллари асосан новданинг юқори сиқимида жойлашган бўлиб, деярли йирик, сариқ-тилларанг сифат, 5та халтчалар ва 5та япроқлардан иборат бўлиб, деярли қобиқсимон бўлади. Ҳосили (уруғи) – бўйига 6 мм ва энига 5 мм келадиган тухумсимон қутича-халтачадан иборатдир. Уруғлари майда, 1 мм. гача цилиндрсимон ва жигарранг бўлиб етилади.
Май ойидан то август ойларига қадар гуллайди.
Халқ табобатида зверобой (қончўп)нинг доривор навларидан тешикли зверобой (қоичўп – оддийси), догсимони ҳамда туклиси ишлатилади.
Декоратив ўсувчи сифатида унинг – хитойча – баландлиги 50-60 см келадиган ҳамиша яшил ўсадиган кўчати маълум бўлиб, унинг новдаларида чизикдари бўлади, ундан ташқари тўқ-яшил ва диаметри 6 см келадиган йирик барглари ўсиб, оч-сариқ гуллари биттали ёки майда гулли яримхалтчалари (куртаклари) кўриниб туради.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Тиббиётда унинг гуллаб турган учлари (ўсимликнинг юқори сиқими) дан фойдаланилади. Уларни ҳали хом бўлган уруғлари пайдо бўлгунига қадар, айрим маълумотларга кўра, 7 июль куни ярми (пешин)да, айрим маълумотларга кўра эса хоҳлаган жума куни қуёш чиққунича териболиниши лозим. Негаки бу вақтда ўсимлик ўзининг энг тўлиқ етилган, кучли барқ урган пайти бўлади.
Усимликнинг юқори сиқим учларини, етилиб гуллаш жараёнида барглари билан бирга териб олишади. Олинганидан сўнг чордоқларда, том остида ёки 35-40°С ҳарорат остида қуритишади. Қуритилган баргларининг ранги табиийга хос рангда, яъни оч сариқ рангда бўлади. Гиёхдарининг енгил чақичли, нордон ифори бўлади.
Уни қоплар ёки идишларда яхшилаб ҳаволанадиган хонада сақлашади. Сақлаш муддати – 2 йил.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Тешикли зверобой қончўп гиёҳи таркибида: ранг берувчи, 0,4%гача гиперицин, псевдогиперицин, протопсев- догиперицин ва бошқа моддалари жудаям кўп. Шунингдек, флавон бирлашмалар: гликозид, гиперозид (гиёҳида – 0,7% гулларида эса 1,1%) рутин, кверцитрин, изокверцитрин ва кверцетин моддалари жудаям кўп топилган.
Усимликнинг ўглари таркиби эфир мойларидан иборат бўлиб, ушбу эфир мойлари: терпен, сесквитср ва мураккаб изовалериан кислотасининг эфирларидан ташкил топгандир.
Шунингдек, 10%. гача дубил моддалар; 55 мг. гача каротин, терил спирти, хўлин органик кислоталар минерал тузлар ҳамда алкалоит келишмалар топилган. Зверабой (қон чўп) ўсимлигининг янги сиқиб олинган шарбати таркибидаги минерал моддалар, ўсимликдан тайёрланган дамламадаги миқцорга қараганда 1,5 баробар кўп бўлади.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Ушбу ўсимлик қонни тўхтатувчи, шамоллашга қарши курашувчи, оғриқни қолдирувчи, антисептик, яраларни тикловчи, спазмалитик хусусиятларга эга бўлиб, сийдик ва сафро ҳайдовчи таъсирини фаоллаштиради, иштаҳани яхшилайди, овқат ҳазм қилиш сувларинин ажралиб чиқицшни ҳамда асаб толалари регенирациясига омил бўлиб, марказий асаб тизимига таъсир кўрсатади.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Зверабой (қон чўп) ўсимлигидан тайёрланган дори воситаларини фақатгина шифокор тавсиясига кўра, уни қабул қилиш йўриқлари ва даволаниш муддатига қатъий
риоя қилиниши лозим. Айрим ҳолатларда организмнинг қуёш нурларига таъсирчанлиги пайдо бўла бошлаб, дерматозлар пайдо бўлади, марказий асаб тизими қўзғала
бошлайди.
Катта миқдорда зверабой (қон чўп) гиёҳидан тайёрланган дори воситалар қабул қилинганда қуёшда кўп юрмаслик тавсия этилади. Акс ҳолда қуёш уриши айрим
ҳолатларда эса, аянчли ўлимга олиб келиши мумкин. Шунингдек, зверабой (қон чўп) ўсимлиги кўзнинг асаб толаларига зарарли таъсир кўрсатади. Ўсимликдан
тайёрланган дори воситаларини юқори қон артериал қон
босимида ҳам қабул қилмаслик лозим.
КЎП ТАРҚАЛГАН ЖОЙЛАР
Зверабой (қон чўпнинг) 300 дан ортиқ навлари бўлиб, уларнинг кўпи кам йилда ўсиб-унадиган унча баланд бўлмаган ярим метрлар келадиган ярим кўчат ва кўчат
шаклдагиларидан иборат бўлиб, гиёҳлилари ҳам мавжуд аммоулар асосан, мўътадил субтро-
пик минтақаларда тарқалгандир.
Ҳозирги Россия ҳудудида 50 дан ортиқ навлари топилган. Тешикли зверабой (қон
чўп) даштли ўсимлик ҳисоб-ланиб, у очиқ қуёшли жойлар, адирли яйловларда, кўчатли
даштларда ва кенг воҳаларда бутун Россия ҳудуди бўйлабчекка Шимолдан ташқари ўсиб
ётади.
САРИҚ КУБЫИКА ГИЁҲИ –
КУВШИННИКЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ –
Ўзининг асл келиб чиқиш номини араб тилидаги “паиГаг” – “ёрқин рангли”, “мовий ранг” маъносини берувчи сўздан олинган бўлиб, лотинча “Ьйеиз”, қўшимчаси эса “сариқ ранг” маъносини билдиради.
Кўп йилда ўсиб-унадиган ўсимлик ҳисобланади. Унинг илдизи йўғон қалин, сариқ-яшил рангда бўлиб, ичи оқ. Бўйига қараб кенг ёйилиб унади ва юқори сиқими барглар билан қопланган бўлади. Томирининг узунлиги 1-2 м. гача ва энига 3-10 см. ни ташкил этиб, ерга чуқур кирган, майда илдизчалардан иборат бўлади.
Барглари икки хил кўринишда: сувда сузувчи ва сув остида ўсадиган. Сузиб юрувчи барглари узун япроқлардан иборат бўлиб, қалин, тухумсимон-юмалоқ шаклда, ўртаси чуқур ва ёнларида диаметри 20-30 см келадиган пластин- калардан ташкил топган. Сувости гуллари юпқа ярим тахланган ҳолда бўлиб, учлари буралган шаклда ўсади.
Гуллари сариқ, ифорли ва сув сатҳидан деярли 5-6 см чиқиб турувчи юмалоқсимон бўлади. Юқори сиқими оч-сариқ, қуйи сиқими асосига кслганда эса яшил бўлиб, узунлиги 20-30 мм. ни ташкил этади.
Уруғи – кўп уруғли, силлиқ, тухумсимон-овал шаклда яшил халтачалардан иборат бўлиб, етилишига қараб шиллиқланади. Уруғлари ҳаво ўтказувчи қопчалардан ибораг бўлганлиги сабабли сувда сузади ва узоқ масофага тарқалади.
Май ойидан сентябрь ойларига қадар гуллайди. Уруғлари эса июль-сентябрь ойларида етилиб пишади.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Доривор воситалар ишлаб чиқариш мақсадида, ёз ва куз фаслининг бошларида ушбу ўсимликнинг гуллари ва томирлари териб олиб тайёрланади. Уларни пичоқлар ёрдамида кесиб, очиб олишади ва қўлда ёки ўроқ ёрдамидасуғуриб олишади.
Томирларини лойдан тозалаб, баргларини кесиб олишади ва совуқ сувда яхшилаб ювиб олгач, пластинкаларга кесиб чиқилади. Тайёр бўлганидан сўнг 1-2см қалинликда қатлам қилиб қогоз ёки мато устига тахлаб, ўртасидан ип ўтказишади ва осиб қўйишади.
Озгина юмшатиб, сўнг 50-60°С ҳароратда печда ёки томи ёпиқ чордоқлар ҳамда яхши ҳаволанадиган верандаларда қуритилиши лозим. Қуритилган илдизларининг ички томонидан кулранг-сариқ, ташқи томони эса тўқ кулранг бўлиб, таъми нордон ва унча ифори сезилмайди. Сақлаш муддати – 2 йил.
Гулларини очиқ ҳавода, қуритиш печларида ҳамда духовкаларда 60°С ҳароратда қуритилади. Сақлаш муддати – 1 йил.
Тайёрлаш чоғида сариқ кубишка гулларининг барчасини йўқотиш керак эмас. Усиб-унишларини тиклаш мақсадида, ҳеч бўлмаганда 10-20% лат емаган жойларини қолдириш лозим.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Сариқ кубишка гиёҳи таркибида юрак фаолиятига таъсир қилувчи гликозидлар мавжуд. Илдизларида 45% гача крахмал ва таннит моддалари мавжуд. Илдизлари ва томирларида дубил моддалари нордон ва елим моддалари, крахмал ҳамда алкалоидлар топилган бўлиб, ушбу алкалоидлар таркибида азотдан ташқари серам моддаси ҳам мавжуддир. Сера моддасининг таркибида: нуфлеин, х
нуфаридин, нуфарин, лутекорин (ушбу ўсимликдаги алкалоидларининг умумий микдори 0,35% дан кам эмас) шакар ва органик кислоталар мавжуд.
Шунингдек, илдизлар таркибида таннидлар (тахминан 6%), фитостеринлар (ситостерин, стигмастерин ва уларнинг гликозидлари), сахароза, кўплаб крахмал (20%гача), С ви- тамини ва каротин модцалари мавжуддир.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Кубишка гиёҳидан тайёрланган дори воситалари:
бактерицид, оғриқни қолдирувчи, шамоллашга қарши
курашувчи, тинчлантирувчи, сафро ва сийдик ҳайдовчи,
енгил уйқу дориси, контрацептив ҳамда сут келтирувчи
сифатида таъсир кўрсатади. Ўсимликнинг алкалоидлари
организмга трихомонадга қарши ва сперматоцид таъсир
кзфсатади.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Шуни ёдда тутиш керакки, сариқ кубишка гиёҳи
заҳарли ўсимлик саналади. Уни даволаш воситаси
сифатида, фақатгина шифокор кўрсатмаси билан, даволаш
муддати ва кўрсатмаларига қатъий риоя қилган ҳолда қабул
ьцзлиш лозим. Ушбу ўсимликнинг илдизларидан қабул
қилинганида болаларни заҳарланиш ҳолатлари ҳам
кузатилганди. Заҳарланиш аломатлари кўнгил айниши, ич
кетиши ва узоқ ухлаш билан кузатилади.
КЎП ТАРҚАЛГАН ЖОЙЛАР
Ёз фаслида кўл, жарликлар ва секин оқадиган булоқ сувлари
юзаларида, якка ҳолда чирой
таратиб сузиб юрганида, унинг
йирик сариқ гуллари ва чет-
ларидаги ясси барглари орқали
таниб олиш мумкин. Ушбу сариқ
кубишка гиёҳи сув тубига 2-3 м
‘кетган илдизларига эга ўсимлик
ҳисобланади.
У асосан Россиянинг Евро-
пага яқин минтақалари, Сибирь,
Кавказ ва Ўрта Осиёда кенг
тарқалган.
ОҚ КУВШИНКА ГИЁҲИ
КУВШИННИКЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ-
Бошқача номлари: балаболка, оқ рангли сув лилияси, одолень-гиёҳи. Ўзининг лотинча номланишини ушбу ўсимлик сингари сувда яшаган деган юнон афсоналаридаги нимфа-қизлари номларидан олган.
Узоқ йиллар давомида ўсиб-унадиган, новдаси ва барглари сувда сузадиган ўсимлик ҳисобланади. Илдизсимон ўсимлик бўлгани сабаб, унинг атрофидан йирик юраксимон шаклдаги барглари сузиб юради.
Баргларининг юқори сиқими яшил, қуйи сиқими эса ўз таркибидаги антоциан ранг берувчи моддаси туфайли сиёҳранг бўлади. Улар суст ифор таратиб тўртбаргли яшил халтачалари ва кўплаб оқ рангдаги гулчалардан иборатдир. Ҳосили (меваси) клюква ва маймунжонсимон шаклда бўлиб, ранги яшил ва сув остида етилади. Асосан, май ойининг охиридан август ойига қадар гуллайди.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Даволаш мақсадида унинг илдизлари, томирлари, барглари ҳамда гулларидан фойдаланилади. Илдиз ва томирларини куз фаслида, барглари ва гулларини эса июнь-июль ойларида териб олишади.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Унинг илдизлари таркибида: нимфалин алколоиди, дубиль моддалар (10%), крахмал (20% гача), баргларида: флавоноидлар, дубиль моддалар, шавель кислота (эритма)си (кемпферол ва кварцетин гликозидлари), карденомид, нимфалин, уруғларида эса: дубиль моддалари, карденомид, нимфалин, крахмал (47%) ва ёгли мойлар мавжуддир.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Усимликнинг гуллари оғриқни қолдирувчи, тинчлан- тирувчи, юмшатувчи, иссиқни босувчи ва уйқу келтирувчи хусусиятга эга.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Ўсимлик заҳарлидир. Уни истеъмол қилиш ёки қўллашда шифокор назорати талаб этилади.
КЎП ТАРҚАЛГАН ЖОЙЛАР
Асосан Россиянинг Европага яқин ҳудудларида кенг тарқалган (Арктикадан ташқари). Сибирнинг жанубий ҳудудлари, Уралбўйи, Шимолий Кавказ, Шарқий Кавказ орти ҳудудлари ва Белорусияда.
ЖЎХОРИ (КУКУРУЗА)
ДОНЛИЛАР(МЯТЛИКОВ) ОИЛАСИГА МАНСУБ-
Унинг асл номи – Zea, юнонча – “Zeia” сўзидан келиб чиққан бўлиб, донли маҳсулот номини билдирган, “Mays” сўзи эса “Mahis” – мексиканча номдан келиб чиққандир. Унинг рус тилидаги “кукуруза” номи эса, испанча – “cucurucho” сўзидан келиб чиққандир.
Бир йилда ўсиб-унадиган донли маҳсулот ҳисобланиб, баландлиги 1 -4 м. гача бўлади ва 1,5 м чуқурликкача кирувчи илдизлар тизимига эгадир. Кўп ҳолларда новдасининг қуйи сиқимида тиркаш илдизлар мавжуддир.
Новдаси якка бўлиб, айрим ҳолатларда иккита бўлади. Новдаси мустаҳкам, узун бўйли, йўғон диаметри, 7 см келиб, бошқа донлилардан фарқли ўлароқ ичи пуч эмас. Барглари йирик, чизиқли-ланцет, узунлиги 1 м. гача пастга қараб тушган бўлиб, новдани ўраб туради. Гуллари бир уруғли, бир уйли бўлиб, бир новданинг ўзида йиғилган бўлади.
Жўхорининг донлари ўзига хос бўлади, буғдойга ёки арпага бўйига чўзилган эмас, балки куб ёки юмалоқсимон шаклда бўлиб, сўтанинг ўзида юқори сиқимга қараб, бир-бирига ёпишган ҳолда ўсади.
Ҳар бир сўтада 500 дан то 1000 та. гача донлар бўлади. Жўхорининг турли хил навларида улар шакллари, ҳажмлари ва ранглари билан ажралиб туради. Асосан, сариқ ва оқ-сариқ навлари кенг тарқалган.
Аммо шундай жўхорилар ҳам борки, уларнинг донлари сиёҳранг, қизил, кўк ва ҳатто қора рангда ҳам бўлиши мумкин. Шакли, катталиги ва рангига ва дон- ларининг таркибидаги углеводлари миқдорига қараб, жўхо- рининг бир неча навлари ажратилган: кремнийли, тишси- мон, восксимон, крахмалли, шакарли, ёрилувчи ва ҳ.к. Сўталарнинг усти яшил пўстлоғга ўгирилган бўлиб, то етилиб пишгунча ўзидаги донларни сақлаб туради. Россия иқлими шароитида июнь-август ойларида гуллаб, сентябрь-октябрь ойларида ҳосилга киради.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Доривор хомашё сифатида ушбу ўсимликнинг барча сиқимидан, кўпроқ сўтадаги донларидан фойдаланилади. Сўталарни етилиш чоғида қўлда териб олишади ва пўстлоғини тозалашади.
Қуритишдан олдин сўтани диққат билан кўздан кечириб, улардаги қорайган ва ёмон бўлиб қолган донларни тозалаб ташлашади. Сўталар йиғилганидан сўнг очиқ ҳавода, айвонда ёки қуритиш мосламасида 40°С ҳароратда юпқа қилиб ёйиб қуритилади. Тайёр бўлгач, оғзи ёпиқ идишда қуруқ жойда сақланади. Сақлаш муддати – 1-2 йил.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Жўхорининг сўталари таркибида: 1,15%гача нордон гликозид моддалари, 3,18%гача сапонинлар, 2,5% гача ёғ мойлари, криптосантин, аскорбин ва пантотен кислотаси, К витамини, инозит, ситостерол, стигмастерол моддалари топилган.
Жўхори уруғлари таркибида: крахмал – (61,2%), жўхори мойи, катта миқдорда пентозан (7,4) ва турли хил витаминлар: биотин, флавонидл, кверцетин, изокверцетин ва ҳ. к. мавжудир. Жўхорининг донлари таркибида 6%гача ёғ мойлари бордир.
Жўхори мойининг қиймати унинг таркибидаги тўйинтирилган ёғ кислоталари (80%) ва фосфатидлар (100 гр мойга 1,5 гр. ) билан ҳам белгиланади. Тўйинтирилмаган мойи кислоталар: линол, линолен ва арахидон турида бўлиб, кўплаб метаболик жараёнларда иштирок этади.
Улар организмдаги холестерин моддасининг алмашинувини бошқарувчи моддалар қаторига киради. Тўйинтирилмаган ёғ моддалари холестерин моддаси билан бирга эриб борувчи бирлашмаларни ҳосил қилган ҳолда уни қон-томир деворлари бўйлаб ёпишиб боришининг олдини олади. Шунингдек, жўхори мойи фосфатидлар – катакчалар
(клеточный) мембранаси таркибига кирувчи биологик фаол
моддаларга бой бўлиб, ушбу фосфатидлар мия терисининг
вазифасини бажаради. Фосфатидлар организмдаги
холестерин моддасининг таркибини назорат қилиб, оқсил
моддаларининг йиғилиб боришига омил бўлади.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Жўхори бошоқларидан тайёрланган дори воситалари
сафро бези секрециясини ошириб, унинг қаттикдигини ва
таркибидаги билирубин моддасини камайтиради,
шунингдек, қондаги протромбин моддаси миқдорини
оширади, бу эса қон айланишини яхшилайди.
Жўхори бошоқлари, сийдик ва сафро ҳайдовчи таъсир
кўрсатиб, холецестит ва гепатит хасталикларида қонни
тўхтатувчи воситадир. Ундан ташқари, у урологик
хасталиклар ва сийдикдан тош келиши, нефрит, шишлар
ҳамда гижжали инвазияларда ҳам фойдалидир.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Жўхори, авваламбор иш-
таҳаси бўлмаган ва қон айла-
ниши юқори бўлган беморлар-
нинг истеъмоли учун қарши
кўрсатилган.
КЎП ТАРҚАЛГАН
ЖОЙЛАР
Россиянинг катта майдон- ларида маданий ўсимлик сифа- тида ўстирилади.
ОДДИЙ ЗИҒИР
ЗИҒИРЛИЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ
Унинг асл номи лотинлашган юнонча сўз – “linon”, яъни “ип” ва ‘usitatussimus” – “юқори даражадаги” маъносини берувчи сўзлардан ташкил топган. Зиғирнинг дунё бўйлаб 200 дан ортиқ навлари мавжуд бўлиб, улардан 40 дан ортиги Россия ҳудудида ўсиб-унади.
У бир йилда ўсиб-унадиган ўсимлик бўлиб, новдаси тик ва ингичка бўлган ҳолда 50-120 (айрим ҳолларда 150) см. гача ўсади. Ушбу ўсимликнинг айрим навларида барглари фақатгина навдасининг юқори сиқимида куртак очади.
Уларни одатда “лён-долгунец” деб аташади. Бошқаларида эса, аксинча, новдаси қуйи сиқимидан, яъни асосидан бошлаб куртак очади. Бунинг номи эса “лен-кудряш” дир. Айрим навлари ҳам мавжудки, уларда барглари новдасининг ўрта сиқимидан, тортиб то юқори сиқимигача кетади.
Уларнинг ҳам ўз номи бўлиб, “лен-межеумок” деб аталади. Ушбу ўсимликнинг яна бир, ўзига хос гуруҳ-нави мавжуд бўлиб, унинг таркибига канделябр навлари кириб, уларда новдалари ердан тепа сиқимида очила бошлаб, гуллашига қараб уларнинг қуйи сиқими ва барглари тепага қараб кўтарилиб ва ўсади.
Зиғирнинг барча навларидаги новда ва гуллари кенг барг тарқатади. Уларнинг барглари: кетма-кет, осилиб тушган, майда, ланцет ёки чизиқли ланцет бўлиб, кўп ҳолларда мум қобиги билан қопланган бўлади.
Гулларнинг диаметри 1,5-2,5 см бўлиб, новда ва шохларининг юқори сиқимида жойлашган бўлади. Ҳар бир ‘ гулда 5 тадан куртаклар очилган бўлиб, барчаси ҳаворанг, айрим ҳолларда эса оқ ёки пуштиранг бўлади. Ҳосили (меваси) — юмалок ёки тухумсимон халтачалардан иборатдир. Ҳар бир, халтачаларда Ютадан ясси уруғлар бўлиб, уларнинг ранги оч-жигарранг бўлади ва узунлиги 3-6 мм. ни ташкил этади. Асосан июнь-июль ойларида гуллайди, август-сентябрь ойларида эса ҳосилга киради.
Уруғ сифатида ишлатилувчи зиғирни сариқ рангда етилиб-пишган ҳолатида, халтачалари тўқ рангга кира бошлаганда териб олинади.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Даволаш мақсадида зиғирнинг уруғлари, уруғларидаги шиллиқ қатлам ва унинг мойидан фойдаланилади. Уруғларни сақлаш муддати 3 йилдан ортмаслиги лозим.
Шиллиқ қатламни тайёрлаб олиш учун 3 гр уруғлари устига Уг стакан қайнаб турган сув қуйиб, 15 дақиқа чайқалтирилади ва сузиб олинади. Тайёр бўлганидан сўнг кунига 3-4 марта, 2 ошқошиқдан қабул қилинади.
Доривор мақсадда керакли бўлган зиғир мойини совутилган ҳолда, сиқиб чиқариш йўли билан тайёрлаш мумкин.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Уруғларининг таркибида эфир мойлари (30-48%) бўлиб, уларнинг таркибида линолен (35-45%), линол (25-35%), олеин (15-20%) глицеридлари, пальмитин ва стеарин кислоталари (8-9%), оқсил моддалар (18-33%), углеводлар (12-26%), органик кислоталар, ферментлар ҳамда А витамини мавжуд. Усимликнинг, айниқса, унинг куртакларининг таркибида 1,5%гача цианогенн линамарин гликозидлари, эритувчи глюкозидаз, глюкоза ва ацетон моддалари мавжуд.
Бундан ташқари, уруғларида калий (15мг/г), кальций (5мг/г) магний (4мг/г), темир (тахминан 0,1мг/г) микроун- сурлари. Шу билан бирга, марганцовка, мис, цинк, хром, алюминий, селен, никель, йод, қўрғошин каби моддалар мавжуд.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Зиғир уруғининг доривор хусусиятлари унинг таркибидаги шиллиқ қатлам ва гликозидлар, яъни линаморин моддаси билан белгилангандир. Линаморин ошқозон-ичакнинг секрет-мотор фаолиятини назорат қилиб боради; шиллиқ қатламининг эса шамоллашга қарши хусусиятлари мавжуд бўлиб, енгил тинчлантирувчи ҳисобланади. Зигирдан тайёрланган моддаларнинг эритувчи, тозаловчи, балғамни кўчирувчи ва юмшатувчи хусусиятлари мавжуд.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Зиғирнинг янги териб олинган гиёҳларининг заҳарли хусусиятлари мавжуд бўлиб, уларни истеъмол қилиш ёки қабул қилиш қатъиян таъқиқланади.
КЎП ТАРҚАЛГАН ЖОЙЛАР
Ёввойи ҳолда маданий-лаштирилган зиғир ҳеч қаерда учрамайди. Эҳтимол, ушбу
ўсимлик ҳозирги кунга қадар Ўрта Ер денгизи воҳаларидакенг тарқалган ингичка баргли
зиғирдан келиб чиққандир.
Россиянинг кенг майдон-ларида маданийлаштирилиб, саноатда толали ўсимлик
сифатида фойдаланиш учун ўстирилади.
ОДДИЙ ЛЕ1ЦИНА ГИЁҲИ –
ҚАРАҒАЙЛИЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ
Еошқача номлари: ўрмон ёнгоги, ерёнгоқ, фундук.
Ушбу ўсимлик баландлиги 7 м. келадиган кўчат ҳолида ўсади. Новдаси шохдор бўлиб жигарранг пўстлоғ билан қопланган. Ёш новдалари кулранг ва баргсиз бўлади; бир йил тўлганларининг ранги эса сариқ-кулранг бўлиб, озгина қадоқлари ва туклари бўлади.
Уруғлари юмалоқ ва тухумсимон, четларидан пастга осилиб тушган бўлади. Барглари ора-орада ўсган, йирик ва баландлиги 5-12 см. юмалоқ, асосидан бир текис бўлмаган юраксимон шаклда ўсган бўлиб, учларига келганда найзасимон бўлади.
Гуллари барглари очилгунича очила бошлайди. Ўсимлик бир уйли бўлади: бир жойнинг ўзида бир к)шатнинг ўзида гуллаб, куртак очади. Ҳар йили гуллаб ҳосилга киради, аммо энг авжига чиққан пишиғига 3-4 йилдан сўнг эришади. Март-апрель ойларида гуллайди. Ёнғоқлари август-сентябрь ойларининг охирида етилиб пишади.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Доривор восита сифатида унинг ҳосили, пўстлоғи, барглари ва илдизлари хизмат қилади. Ёнғоқларни куз фаслида тўлиқ етилиб пишган пайтида териб олиниб, сақлаш давомида унинг фермент жараёнлари давом этаверади. Асосан қуёшда юпқа қилиб тахлаб, 14-20 кун давомида ёки печ (махсус қуритиш анжоми)да 60-70°С ҳароратда қуритилади.
Ёнғоқларнинг шакли турлича бўлиб, силлиқ жигарранг қобиқ ва ширин мағизга эгадир. Барглари гуллаш жараёнида териб олинади. Том ости ёки чордоқларда қуритиб, сақланади. Ўсимликнинг пўстлоғи эрта баҳор фаслида, чопиб олиш пайти келганида териб олиб яхши шамоллатилган хонада сақланади.
Ёнғоқларни сақлаш муддати – 1 йил, барглариники – 1 йил, пўстлоғиники эса – 2 йил бўлади.
КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Шохлари ва баргларининг таркибида дубиль
моддалар, флавоноидлар, эфир мойлари, тритерпеноидлар,
С витамини, каротин, антоцианлар ва пальмитин кислотаси
мавжуд.
Ҳосилида оқсил моддалар (14,4-18,4%), шу
жумладан, ушбу ўсимлик учун хос бўлган оқсиллар -корелин, углеводлар, сахароза, азот (2,2-2,6%), каротин, Вь В3, У, РР витаминлари ва катта миқдорда ёг мойлари
(62,1-71,6%) топилган бўлиб, уларнинг ҳам таркибида бойитилган ва бойитилмаган ёғли кислоталар мавжуд. Ёғ мойлари ўз асосига кўра, бойитилмаган ёғли кислоталар:
олеин, линолен, миристин, пальмитин ва стеарин кислоталарига эгадир.
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Усимликлардан тайёрланган дори воситаларининг ич кетишга қарши, томирларни торайтирувчи, иситмани қолдирувчи ва шамоллашга қарши курашувчи хусусиятлари
мавжуд бўлиб, улар чақалоқлари бор эмизикли аёлларнинг сути келишини яхшилайди, қон томир деворларини мустаҳкамлайди. Ё.н оқ мойининг тинчлантирувчи ва сафро
ҳайдовчи таъсири
КЎП ТАРҚАЛГАН
ЖОЙЛАР
Асосан, Россия ва Кавказ-нинг Европага яқин ҳудудидаги даштли ва ўрмон-дарахтзор
ҳудудларида кенг тарқалган. Урмон ёқаларида, адирлар, тоғлар, кўл, дарё ва кўчатлар
орасида, турли хил жарликларда ўсиб ётади. Маданийлашти-рилган.