эшак еми касаллигини давоси: Крапивница – аллергик касаллик бўлиб, тери ва шиллиқ қаватда пуфакчалар пайдо бўлиши билан намоён бўлади.
Бу касаллик ташқи (ҳароратли, механик, кимёвий) ёки ички (ички органлар касал- ланиши, асаб тизи) сабаблар орқали юзага келади. Аллергияни токсинлар, бактерия- лар, тўлиқ ҳазм бўлмаган овқат бўлаклари чақириши мумкин.
Бевосита сабаблари- дан бири тўқималарда кимёвий фаол мод- далар тўпланиши бўлиб, натижада томир- лар деворлари ўтказувчанлиги кўтарилади, капиллярлар кенгаяди, буларнинг оқиба- тида терида ишади. Терида (айрим ҳоллар- да шиллиқ қаватда) турли шакл ва ҳажмда қаттиқроқ оч пушти пуфаклар пайдо бўлади. Бу пуфаклар (баъзида бир неча дақиқа- дан сўнг) изсиз йўқолади.
Ўткир эшак еми бирдан кучли қичиш, ачиш ва терининг исталган жойида, шунин- гдек, лаб, тил, юмшоқ.танглай, бўғиз шиллиқ қаватида тошмалар тошиши билан намоён бўлади. Беморнинг умумий аҳволи ёмонла- шади, иситмалаши мумкин.
Одатда ўткир крапивница дори ёки овқатга аллергия оқи- батида юзага келади. Гигант крапивница- да тошмалар катта-катта бўлади, кўриниши оқ, камдан кам пушти бўлади. Бир неча соат ёки 1-2 кундан кейин тошмалар йўқолади.
Сурункали қайталанувчи крапивницага су- рункали инфекцияли касалликларда (тон- зиллит, холецистит), ошқозон ичак тракти, жигар фаолияти бузилганда ривожланади. Кучли қичиш уйқу бермайди, асабий бузи- лишларга сабаб бўлади.
Агар крапивница узоқ чўзилса, масалан, бир неча ҳафта, ҳатто бир неча ой давом этса, бу ҳолатда касалликнинг сурункали кечиши ҳақида гапириш мумкин. Бу одатда орга- низмдаги қайсидир касаллик билан боғлиқ бўлади: буйраклар оғриши, овқат ҳазм қи- лиш тизими ёки моддалар алмашинуви бу- зилиши ва бошқалар бўлиши мумкин.
Баъзида сурункали крапивница организ- мнинг совуқ ёки иссиқликка таъсирчанли- ги ошганлигидан дарак беради.
Уй шароитида крапивницани даволаш ҳақида гапиришдан олдин, унга сабаб бў- лувчи омилларни аниқлаб, йўқотиш керак. Шу билан касаллик тузалиб кетиши мум- кин. Балки тошмалар чиқишидан олдин би- рон дори ичган бўлишингиз мумкин. Ўша дори сизга ёқмагандир.
Ҳатто ҳар бир уйда бўладиган оддий до- рилар – аспирин, ибупрофен ва бошқалар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолатда дори- ни қабул қилиш тўхтатиш лозим.
Агар тошмага бирон озиқ-овқат маҳсуло- ти (денгиз маҳсулоти, цитрус меваси, ёнғоқ, соя ва бошқалар) сабаб бўлса, улардан воз кечишингизга тўғри келади.
Крапивница совуқ ёки иссиқлик оқибати- да пайдо бўлса, совуқ ҳавода ёки жазирама иссиқда камроқ юриш талаб этилади.
Тошмалар чиқиши асабдан бўлса, ортиқ- ча асабийлашиш ва стресслардан қочиш ло- зим.
Касаллик сабаблари аниқланиб бартараф этилгач, уни халқ табобати йўли билан да- волашга ўтиш мумкин.
Шуни эътиборга олиш керакки, сельдерей кучли пешоб ҳайдовчидир.