Юракка ва танага қувват: 1 ошқошиқ далачой (зверобой) гиёҳи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, термосда 1 соат давомида дамлаб қўйилади. Сўнг сузиб олиб, 2 та ўртача катталикдаги анор шарбати аралаштирилади. Тайёр бўлган ичимликни кунига 1/3, 1/2 стакандан озроқ минерал ёки қайнатилган сув қўшиб ичилади. Бу ажойиб ичимлик юрак томир тизими,
юрак ҳужайралари ва юрак мушакларини мустаҳкамлайди. Шунингдек, асабларни тинч- лантиради, шамоллашдан ҳимоя қилади. Анорнинг нордон шарбати қўшиб тайёрла- надиган ушбу ичимлик, айниқса, баҳорда қиш бўйи ҳолсизланган танага қувват бахш этади.
Юрак етишмовчидигида
Анжир таркибида фицин деган фермент, талайгина миқдорда қанд моддалари ва калий бўлганидан бу мева юрак-томирлар етишмов- чилигига учраган касалларга жуда қўл келади.
Эслатма: қандли диабет билан оғриганларга ва ўткир меъда-ичак касалликлари вақтида анжир ейиш тўғри келмайди.
Юрак хасталикларида
Нок юрак тез урганда меъёрлаштириб, юрак мушаклари тўқималарини мустахқамлаб, тинчлантиради.