ЮЗ ТЕРИСИНИ ПАРВАРИШЛАШ: Пишган банан яхшилаб эзилади ва 1 чой қошиқ сут билан аралаштирилади, сўнгра юзга суртилади. 20 дақиқа ўтгач, сутга ёки илиқ сувга ботириб олинган пахта тампо- ни билан юз териси тозаланади. Бу муолажа ҳар куни ёки кунора қўлланилади.
Қуруқ терини 1:1 нисбатдаги сут ва сув аралашмасига шимдирилган пахта тампо- ни билан тозалаш мумкин.
1 чой қошиқ қаймоқ билан 1 чой қошиқ сабзи шарбати аралаштирилади. Ингичка қилиб, ниқоб суртилади ва 10 дақиқа ўтгач,
Тухум сариғи аралаштирилиб, юз те- рисига суртилади ва 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювилади, сочиқ билан намлик шимдирилади ва озиқлантирувчи крем суртилади. Қуруқ ва нормал тери учун қўлланилади.
Қуруқ ва нормал терида юз ва бўй- ин соҳаларига ёш хом қовоқчадан (кабач- ки) узун тилимлар қуйилади. 20 дақиқадан сўнг олинади.
Қирғичдан помидор ўтказилади ва бўтқа ҳолига келгунча крахмал билан ара- лаштирилади, унга бир неча томчи ўсимлик ёғи ҳам қўшилади. Ҳосил бўлган аралаш- ма 10-15 дақиқа ушланади. Қуруқ ва нормал тери учун қўлланилади.
Қадим замонлардан гўзаллик сирлари- дан бири-бу гулоб суви билан ювинишдир.1 сиқим атиргул япроқлари 1 стакан қайноқ сувга қўйилади ва 15-20 дақиқа дамланади. Совиган дамлама билан юз териси 2 мар- та артилади-бу терини тетиклаштиради ва тозалайди.
1 ош қошиқ бодом кепаги бўтқа ҳосил бўлгунча иссиқ сув билан аралаштирилади. Бўтқа юз терисига 5-15 дақиқага қўйилади, сўнгра қайнатилган сув билан ювилади. Қу-
руқ терида совун ўрнига ишлатилади. Бо- дом кепаги юз терисини тозалайди ва юм- шатади.
2 ош қошиқ қуруқ зиғир уруғи устига 1 стакан (200 мл) сув қуйиб, паст оловда 10-15 дақиқа қайнатилади. Ҳосил бўлган илви- раган бўтқа совитилади ва унга 1 чой қо- шиқ оқ гилтупроқ қўшиб аралаштирила- ди. Бу бўтқа сўлиган ва қуруқ терига 15-20 дақиқага қўйилади. Сўнгра ниқоб илиқ сув билан ювиб ташланади.
1 ош қошиқ қайин дарахти куртакла- ри 1 стакан қайноқ сув билан дамланади ва паст оловда 15 дақиқа давомида қайнатила- ди; совигач, дока сузгичдан ўтказилади. Юз териси нимжонлашиб қолганда кунига 2-3 маҳал ушбу қайнатма билан артилади.
1 чой қошиқ майдаланган доривор гул- хайри (алтей лекарственньш) илдизига 1 стакан қайноқ сув қуйилади, 2-4 соат мо- байнида дамланиб, сузиб олинади. Қуруқ шўралайдиган тери ушбу қайнатма билан артилади.
Юз териси безовталанишини мойчечак, петрушка дамламалари, янги артилган кар- тошка ёки алоэ шарбатидан компресс қи- лиш тўхтатади.
Лимонни майда бўлакларга кесинг, 100 мл ароқ қуйиб, ёпиқ шиша идишда 10 кун дамланг. Қўллашдан аввал шунча миқдорда-
ги сув билан аралаштиринг. Буьдай лосьон билан ғалвираган, тешиклари кенгайган те- рилар артилса яхши натижа беради.
Ичимлик содаси ёғли ва ҳуснбузар то- шган териларга суртилади, 2-3 дақиқадан сўнг сув билан ювиб ташланади. Бундан ташқари, ёғли терини 5-10% ли сода эритма- си билан артиш ҳам наф беради. Сода тери- ни тозалайди, ҳуснбузар тошишининг ол- дини олади, терининг ёғли ялтирашини йўқ қилади, ёғсизлантириш воситаси сифатида ишлатилади.’
Юз терисига бодринг пўчоуини қўйиб, устидан докани ёпинг, 20-25 дақ^қадан сўнг ниқобни олиб ташланг, ундан сўнг 5 дақиқа ўтгач юз териси асталик билан пахта там- пони ёрдамида артилади. Ёғли ва ғалвира- ган юз терисини озиқлантириш, оқартириш ва тозалаш учун қўлланилади. Юз терисига бодрингнинг парракли бўлакларини артиш ҳам фойда беради.
Юз терисини тозалашнинг қадимий усули. Лимон кичик паллачаларга кесилади, совуқ сувга солинади, ёпиқ идишда 1-3 соат дамланади, сўнгра сузиб олинади. Ушбу дамлама билан 3-4 кун мобайнида еғли те- рини тозалаш учун артилади.
1 қисм ошхона сиркаси 2 қисм одеколон атири билан аралаштирилади ва бу эритма билан тешиклари кенгайган терини яхши- лаш учун кунига 2 маҳал артилади.
Уйқудан аввал ёғли терини одеколон- нинг суюлтирилган эритмаси билан артиш тавсия этилади. Бунинг учун 40 г одеколон, 60 г сув ва 2 г борат кислотасидан иборат эритма олинади.
1 ош қошиқ тирноқгулнинг (календула) спиртли настойкаси 100 г сувда эритилади ва бу эритмада ингичка пахта қатламлари шимдирилади ва енгилгина сиқиб, ортиқча суюқлиги силқитилади. Юз терисига бутун- лай қопланади. Кўз, бурун ва оғиз ниқоб би- лан қопланмайди. 15-20 дақиқа ўтгач, ниқоб олинади, юз териси қуруқ пахта билан ар- тилади. Бириктириш хусусиятига эга бўлган ушбу ниқоб қора догли, ёғланишга ва қиза- ришга мойил бўлган териларда ҳамда юз те- риси тозалангандан сўнг қўлланилади.
Ёғли ва ҳуснбузар тошган тери учун қуй- идаги аралашма қўлланилади: 1 чой қошиқ тирноқгул настойкаси 1 стакан илиқ қайна- тилган сувда эритилади, 1 чой қошиқ асал қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Терига босиш учун пахтали малҳам қилинади.
10 граммдан мум ва нашатир спирти олиб, 15 грамм сувда яхшилаб аралаштири- лади. Ёғли тери учун қўлланилади.
2 ош қошиқ қатиқ билан 1 ош қошиқ сули уни ёки майдаланган “Геркулес” ёрма- си аралаштирилади. Ёғли тери учун қўлла- нилади.
1 ош қошиқ оқгил (каолин) билан 1 ош қошиқ сабзи шарбати аралаштирилади. Ёғли ва ғовакли юз терисига 15-20 дақиқа- га қўйилади.
1-3 та қулупнай меваси 1 чой қошиқ сметана ва 1 чой қошиқ асал билан эзиб ара- лаштирилади. Аралашма юз терисига сур- тилади, 20 дақиқадан сўнг аввал илиқ сув билан, сўнгра эса совуқ сув билан ювилади.
Ҳуснбузар тошган ёғли юз терисига майда қилиб кесилган баргизуб (подорож- ник) баргларидан ниқоб қўйиш фойда бера- ди. Ниқоб олингандан кейин крем суртил- майди.
1-2 чой қошиқ қуруқ мармарак (шалфей) 1 стакан жуда қайноқ сув билан 15 дақиқа дамланади. Илиқ дамлама билан терининг яллиғланган жойлари артилади.
2 ош қошиқ қуруқ майдаланган беда барглари ёки мойчечак кастрюлкада 1 литр қайноқ сув аралаштирилади. Бу кастрюлка бошқа каттароқ сувли кастрюлка ичига қўй- илади, 30-40 дақиқа давомида қайнатилади. Иссиқ дамлама билан юзни ювиш ёғли тери- га жуда фойдалидир. Бу қайнатма яллиғла- нишга қарши ва антисептик таъсирга эгадир.