Организмдан ортиқча тузни
чиқариб юборишда: 2 ош қошиқдан қизилмия (солодка), қариқиз (лопух) ва момоқаймоқ илдизи, қичитқиўт (крапива) гулларини майдаланг. Термосга ушбу қоришмадан 4 ош қошиқ солиб, устидан бир литр қайноқ сув қуйинг. Туни билан дам есин.
Кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичиб турасиз. Момоқаймоқ илдизи сафро ҳайдовчи ажойиб восита ҳисобланади. Сафронинг бир маромда чиқиб туриши эса тузларнинг эришига олиб келади.