Нок танадаги ортиқча туз ва сувларни чиқариб, юрак ва буйрак соҳасидаги шишлардан халос этади.
Шишларда туюлган анор уруғининг 1 ошқо- шиқдагисига 1 пиёла қайноқ сув қуйиб, 2 соат тиндириб, ундан 1-2 ошқошиқдан кунига 3-4 маҳал ичилади.
Анорнинг янги ҳосили мевасининг пўстло- ғи билан гулини тенг миқдорда олиб, озгина қайноқ сувда дамланади. Сўнгра ушбу дам- ламани матога шимдириб, шишларга қўйилади. Унинг таъсири кучли бўлганлиги сабабли шишларни тортиб олади.
Сариқ сабзи қирғичдан ўтказилади ва шар- бати сиқиб олинади. Уни кун бўйи таъбга кўра ичиш тавсия этилади.
Анжир меваларининг қайнатмаси цистит ва нефритга даво бўлади.