ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ АБСЦЕСС
ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ
АБСЦЕСС
ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ АБСЦЕСС: Абсцесс – тери қаватининг йирингли ял- лиғланиши бўлиб, организмга йирингла- тувчи микроорганизмлар – стрептококков, стафилококков, пневмококков ва бошқа- ларнинг кириб қолиши оқибатида юзага келади. Бу микроорганизмлар яллиғлан- ган тери ёки шилимшиқ қават орқали ичга киради. Улар зарарлаган жойда абсцесс ёки йирингли яра пайдо бўлади.
Бу микроорга- низм йирингли ўчоқдан қон ва лимфа то- мирлари орқали ён тўқима ёки узоқдаги органлар (мия, жигар, ўпка, буйрак ва бо- шқалар) га ўтиб, абсцесс ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. Микроблар тўқималар- да йирингли яллиғланиш чақириб, йиринг йиғилган бўшлиқни ҳосил қилади. Фасод- нинг ён тўқималарга ўтиши йирингли ял- лиғланишнинг тарқалиши – флегмонга са- баб бўлади.
Йирингнинг ёпиқ бўшлиққа, масалан кўкрак ёки қорин бўшлиғига ки- риб бориши натижасида перитонит ёки йирингли плеврит келиб чиқиши мумкин. Абсцесс ҳолатининг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш лозим.
- Абсцесснинг ярали юзасига лнги узил- ган шафтоли баргидан бўтқа тайёрлаб бо- сиш керак.
- Дала қирқбўғими (хвогц полевой) – 30 г, арчагул ўти – 30 г, золотарник – 40 г ван- на учун дамлама тайёрланади. Абсцесс ва қийин битувчи яраларга компресс қилиш учун қуйидаги қайнатма тайёрланади: маз- кур гиёҳларнинг 2 ош қошиғи олиниб, ярим литр қайноқ сувга солинади ва 15 дақиқа қайнатилади.
- Ўпка абсцессида гуликўк экстракт кўри- нишида кунига уч маҳал 15 томчидан қа- бул қилинади. Шунингдек, гиёҳнинг илди- зидан 6 г олиниб, 200 мл сувда қайнатила- ди, 3-5 ош қошиқдан кунига ичилади. Бир қатор ҳолатларда гиёҳнинг дамламаси қўл- ланилади: 3 г илдизи ва 8 г ўти 200 мл сувда дамланади ва кунига 3-5 маҳал 1 ош қошиқ- дан ичилади. Даволаниш курси 30 кун.
Гули кўкнинг дамламаси ошқозон шил- лиқ қаватига зарар етказмаслиги учун у овқатдан кейин қабул қилинади.
- Ўпка абсцесси ва қорасон (гангрена)да туятовон (мать-и-мачеха) барглари дамла- маси ичилади. Гиёҳ баргидан бир ош қо- шиқ олиниб, бир стакан қайнаган сувга 30 дақиқа дамланади ва докадан ўтказиб оли- нади. 1 ош қошиқдан 4-6 марта қабул қили- нади.
- Туятовон (мать-и-мачеха) – 20 қисм, ко- ровяк гули – 10 қисм, арпабодиён меваси, қизилмия илдизи – 15 қисмдан, гулсапсар илдизпояси ёки бинафша илдизи – 5 қисм олинади. Гиёҳлар аралашмасидан 1 ош қо- шиқ олинади, 2-3 стакан сувга дамланади.
- Туятовон (мать-и-мачеха) барги – 40 г, баргизуб барги – 30 г, қизилмия илдизи – 30 г олиниб, аралашманинг 1 ош қошиғи 1 ста- кан сувда 15 дақиқа дамланади ва докадан ўтказилади. Дамлама илиқ ҳолида 0,5 ста- кандан ичилади.
- Ўпка абсцессида истода қайнатмаси ишлатилади. Унинг 10 г илдизи 3 мм майда бўлгунча янчилиб, хона ҳароратидаги сувга 1:30 нисбатда солинади, 30 дақиқа қайнати- лади, 10 дақиқа давомида совутилади ва су- зиб олинади. Кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқ- дан ичилади.
- Ўпка абсцессида тўрт баргли қўнғироқ гул илдизи (бубенчик) дан дамлама тайёр- ланади, 1-5 г дан қабул қилинади.
- Абсцесс бўлган жойга янги узилган кат- та баргизуб баргларини бўтқа бўлгунча эзиб қўйилади. Кунига 2-3 марта 2-3 соат қўйи- лади.
- Хушбўй куркуманинг дамламаси, қай- натмаси, кукуни ёки ҳапдориси куни- га 2 маҳал қабул қилинади. Бу гиёҳ оғриқ- ни яхши олади, қонни тўхтатади. Бир мар-
талик қабул қилишга гиёҳнинг 2-5 г қуруғи етарли бўлади.
- Оддий тоғтерак (осина обмкновенная) куртаклари қайнатмаси кунига 2-3 мар- та ичилади, шунингдек, абсцессда ёш од- дий тоғтеракнинг пўсти 20 фоизли спиртли дамламаси қўлланилади: 30 томчидан ку- нига уч маҳал овқатдан кейин қабул қили- нади.
- Бир хил миқдорда олинган туятовон (мать-и-мачеха) ва асал аралаштирилиб, ку- нига уч маҳал бир ош қошиқдан овқатдан олдин қабул қилинади.
- Дала қирқбўғими (хвош; полевой) – 40 г, мойчечак гули – 40 г, қизилпойча ўти – 40 г олинади ва бу аралашдан 2 ош қошиғи 0,5 л қайнаган сувга солиниб, 15 дақиқа қайна- тилади. Қайнатма илиқ ҳолида қийин бита- ётган яра ва абсцессда компресс сифатида қўлланилади.
- Абсцессни даволашда асалари елими (прополис) суртма малҳами яхши ёрдам бе- ради. У қуйидагича тайёрланади: 100 г би- рон ҳайвон ёғи (тузланмаган) бирон металл идишга солинади ва қайнагунча духовка- да қизитилади. Кейин бир мунча совути- лади, унга 10 г кукундай янчилган пропо- лис қўшилади, яхшилаб аралаштирила- ди ва 15 дақиқа сув ҳаммомида иситилади. Бир қават докадан ўтказилади ва совутилади. Суртма малҳам асоси сифатида ўсимлик ёғи – кунгабоқар, зайтун, маккажўхори ёки бошқалар қўлланилиши мумкин.
- Кучли абцесс ва битмаётган фурункул ҳолатларида золотой ус спиртли дамламаси ёки қайнатмаси билан профилактика даво- ланиш курсини ўташ тавсия этилади. Шун- да ҳам бир неча кун давомида даволаниш самара бермаса, даволашни тўхтатиб ши- фокорга мурожаат қилиш керак. Мутахас- сис шифокор консультацияси абцесс ёки фурункул атрофи қизарганда ёки ушлаган- да оғриқли бўлганда, лимфа тугунлари иш- ган бўлиб, тана ҳарорати кўтарилганда за- рурдир. Фурункул ва юза абцессларни пи- шишига золотой ус бутун баргларини совуқ ҳолида малҳам сифатида бостириб қўйиш яхши ёрдам беради.
- 20 см дан кичик бўл- маган барглари яхшилаб ювилиб, 30 сони- яга қайнаб турган сувга ботирилади, кей- ин совутилади ва докага ўраб, ярага жойга қўйилади. Абцесс ва фурункула огир ҳо- латларида дори-дармон билан бирга золо- той ус спиртли дамламаси билан даволаш курсини ўтказиш тавсия этилади. Золотой ус спиртли дамламаси: бир ҳисса тўғралган золотой усга икки ҳисса ароқ солинади. Қо- ронғу жойда икки ҳафта димланади. Дам- лама 10 кун давомида 1 чой қошиқдан ку- нига икки маҳал овқатдан 40 дақиқа олдин
ичилади. Курс тугагач, бир ҳафта дам олинг ва яна қайтаринг.
- Агар милкларингизда абцесс ҳолатлари кузатилса, унда кунига икки маҳал оғиз бўш- лиғини золотой ус қайнатмасига туз қўшиб (1 стакан қайнатмага 1 чой қошиқ туз) чайқанг.
jinsiy