Бу касалликлар замбуруғлар – микроор- ганизмлар томонидан чақирилади. Умуман олганда, табиатда замбуруғларнинг турла- ри жуда кўп, бироқ одам ва ҳайвонда ка- саллик чақирадиган турлари кўп эмас. Зам- буруғлар бемор одам ёки ҳайвондан, улар фойдаланган буюм-жисмлардан юқади. Ка- саллик чақирувчи замбуруғлар терига туш- ганидан кейин касалликҳосил қилишиучун кўп терлаш, тернинг кимёвий мойил тарки- би, бемор ёши, ички секреция безларининг ҳолатлари каби туртки бўлувчи ҳолатлар
ҳам бўлиши керак. Инфекцияли ва сурун- кали касалликлар ҳам организмнинг қарши курашувчанлигини сустлаштириб, ажрал- ган тер таркиби, соч, тери ҳолатини ўзгар- тиради ва касаллик пайдо бўлишига замин яратади.
Замбуруғли касалликларнинг клиник пайдо бўлиши ҳар хил. Кўпинча улар айла- на кўринишида, сирти оқимтир қипиқлар билан қопланган бўлади. Баъзида касаллик ўчоғи атрофида бўртиб чиққан айлана ҳо- сил бўлади, унинг усти ҳам қипиқли, пўст- ли бўлади. Касаллик ўчоқлари катталашиб, ўзаро бирлашиб кетиши мумкин. Беморни бир кўпайиб, бир камаядиган қичиш безо- вта қилиши мумкин. Одатда касаллик ўт- кир бошланади, кейин сурункали кўриниш- га ўтади ва йиллар давомида кечади. Агар терининг сочли жойдаги қисми касаллан- ган бўлса, юқорида қайд этилган ҳолатлар- га сочнинг шикастланиши қўшилади, бунда соч илдизи ёнидан синиб кетаверади. Баъ- зида касаллик кучли яллиғланиш жараён- лари билан кечади.
Оёқ кафти замбуруғли яллиғланганида касаллик мошдай ёки нўхотдай катталик- даги пуфакчали тошмалар пайдо бўлиши билан бошланади. Бу тошмалар оёқ кафти ёни, таги, бармоқлар орасини қамраб ола- ди, улар ёрилиб, ўзидан катта оғриқли эро-
зия қолдиради. Кўп беморларда бу яралар қаттиқ қичийди.
Энг кўп тарқалган замбуруғли касаллик- ларга эпидермофит ва дерматомикоз кира- ди.
нафталан суртмаси 30 ҳисса, яшил совун 30 ҳисса, сув 4 ҳисса.