Анжирни сувда қайнатиб, ўша билан ғарғара қилинса, тил ости шишлари ва ўпка лардини бартараф этади.
Тирноқларни мулойим қилишда
Тирноқлар доим юмшоқ ва мулойим бўлиши учун бир ҳафтада 2-3 марта илиқ ванна қилиш лозим. Ваннага ялпиз, газанда ўти (крапива), мойчечак қўшиш мумкин.
Тиш оғриғида
Саримсоқ сувига асални аралаштириб, оғри- ётган тишга қуйиш керак.
Пахтани анжйр сувига ҳўллаб, оғриган тиш- нинг тагига босилса ёки қурт еган тишнинг кавагига тиқилса, оғриқни босади.
Анорнинг уруғи асал билан бирга тиш оғри- ғига суртиладиган доридир.
Тиқилмаларда
Анжирдан шарбат тайёрлаб истеъмол қилинса, эски йўтални бартараф қилади, бадан аъзоларидаги тиқилмаларни очади, буйрак ва қовуқни бегона нарсалардан тозалайди. Қоқисини сутда қайнатиб ичилса ҳам, шундай таъсир кўрсатади.