Загрузка...
Home » Без рубрики » Томоғ қирилишида Тумовда

Томоғ қирилишида Тумовда

Томоғ қирилишида Тумовда

Томоғ қирилишида Тумовда: Алоэ баргининг сувини 3-5 томчидан ҳар бир бурун катакчасига томизилади ва енгил уқаланилади. Муолажа ҳар куни 2 маҳал (эрта- лаб ва ётишдан аввал) уч кун давомида бажари- лади.

Саримсоқпиёздан беш бўлакча олиб, майда тўғралади. Устига ярим литр қайноқ сув қуйиб, ўраб қўйилади. Бир кеча давомида тиндиргач, докадан ўтказилади. Тиндирмани иситиб, 2-3 томчидан бурунга томизилади.

Саримсоқдан бир бўлакчасини кесиб, кунига бир неча бор ҳидлаш керак.

1 чой қошиқ асалга 2,5 чой қошиқ қизил лавлаги шарбатидан яхшилаб аралаштириб, кунига 4-5 маҳал бурунга 5-6 томчидан томи- зиш фойдали.

1 ош қошиқ ялпиз 1 стакан қайноқ сувда 1 соат дамланади (идишни ўраган ҳолда). Озроқ асал қўшиб ичилади. Ялпиз дамламаси билан бурун ювилади.

Сирланган идишда икки литр сув қайна- тилади, сўнг оловдан олиб, ичига бир ош қошиқ ичимлик содаси солинади. Р1дишдан чиқаётган буғ устида беш дақиқа нафас олинади. Бемор- нинг устига чойшаб ёпилса, самараси янада ошади. Муолажа ётишдан олдин 5 кун давомида бажарилади.

Денгиз тузининг кучсиз эритмаси билан бурунни ювиш ҳам фойдали.

5 мл.дан сабзи ва саримсоқпиёз суви, ўсим- лик ёғини аралаштириб, кунига 3-4 маҳал 5 томчидан бурунга томизилади. Саримсоқпиёз суви кўпайиб кетмасин!

jinsiy