уйқусизлик давоси: Уйқусизликда бир ош қошиқ асални бир стакан илиқ сувда аралаштирилиб, уйқуга ётишдан олдин ичилади.
Мойчечак гулларида Р гуруҳи витаминлари, А провитамини, кўпгина органик кислоталар (жумладан, С витамини) ва бошқа биологик фаол моддалар сақланади.
Тунда уйқуга ётиш олдидан бир пиёла мой- чечак солиб дамланган чойни ичсангиз, уйқу- сизликдан азият чекмайсиз. Мойчечак чойи шундай тайёрланади: 1 чой қошиқ мойчечакка 1 пиёла қайноқ сув қуйилади ва 5-7 дақиқача дамлаб қўйилади.
Уйқусизликда гиёҳли ёстиқ тавсия эти- лади. Бунинг учун ёстиқ жилдни олиб (айниқ- са, зиғир толасидан тўқилган бўлса, янаям
яхши), ичини лимонўт (мелисса), ялпиз, тоғрайҳон, қашқарбеда (донник) сингари муаттар ўт-ўланлар билан тўлдириб, озроқ валериана қўшинг. Ушбу гиёҳлар таркибидаги фитонцидлар – эфир мойлари тинчлантирувчи хусусиятга эга. Ёстиқ жилд ичини тўлдиргач, оғзини шундай тикингки, ғўла кўринишини ҳосил қилсин. Бундай ёстиқда ётсангиз, ёзги ўт-ўланларнинг хушбўй ҳидларидан масрур бўлиб, маза қилиб, мириқиб ухлайсиз.