ҲУСНБУЗАР Давоси
ҲУСНБУЗАР Давоси
ҲУСНБУЗАР Давоси: Терида ёғ безлари яллиғланиш касалли- клари юз ва бўйинда ҳуснбузарлар пайдо бўлишига олиб келади. Асосан 12 ёшдан 25 ёшгача бўлганлар бу муаммога дуч келиша- ди. Шундай бўлса-да, 30 ва 40 ёш атрофида- ги эркак ва аёллар ҳам бу дард билан оғри- шлари мумкин. Бу касалликни даволаш- нинг бир қанча усуллари бор.
- Қуруқ мойчечак ва календуладан дам- лама тайёрланг (қайнатиб олиб, буғли ван- нада 25 дақиқа ушлаб туринг). Кейин эса 1-2 фурацилин дорисини эзиб, совуган қай- натмага қўшиб юборинг. Аралашмани юзга эҳтиётлик билан суриб, бир кечага қол- диринг. Агар бундай тунги муолажалар- ни мунтазам қилиб борилса, бир ҳафтадан сўнг юз соғлом кўринишга эга бўлади.
- Ҳуснбузарга қарши ажойиб восита қуй- иб сотиладиган сифатли пиводир. Аниқроғи ичимликнинг ўзи қўлланилади, унинг кўпиги эмас. Уни ниқоб сифатида юзга сур- тилади ва 15-20 дақиқа ушлаб турилади.
- Қирғичдан нордон олма ва хренни ўт- казинг, ва улардан бир хил миқдорда олиб аралаштиринг. Юзга 30 дақиқага суртиб қўйинг, илиқ сувда ювиб ташланг. Иложи бўлса ниқобни кетма кет ҳар кун қилиш ке- рак.
- Бу эса ниқоб қўйиб юришларга вақти бўлмаганлар учун ажойиб воситадир. Ку- нига бир-икки марта қовоқ бўлагини кесиб олиб юзингизга яхшилаб суртиб чиқинг. Шуни эътиборга олингки, қовоқни бевосиб юзга суртишдан олдин кесиб олинг. Чунки қовоқнинг кесилган жойи узоқ туриб қол- ганда, ҳаводаги кислород билан киришиб, ўзининг фойдали жиҳатларини йўқотиб бо- ради.
- Кўплаб аёлларимиз оқ лилияни хуш кўришлари бежиз эмас. У нафақат чиройи билан кўзларни қувонтиради, балки дори- ворлиги билан яхши малҳам вазифасини ҳам ўтайди. Тоза шиша идишга лилиянинг янги узилган гулбарглари солинади ва усти- дан ароқ қуйилади. Бу дамлама билан юзни ҳар куни ётишдан олдин суртиш лозим.
- Кучли таъсирли халқ табобати восита- ларидан бири мумиё билан асал аралаш- масидир. Буни тайёрлаш учун 5-10 г муми- ёни 1 чой қошиқ қайнаган сувда эритасиз. 1-2 чой қошиқ асални сув ҳаммомида эри- тиб, мумиёга қўшиб юбориш керак. Ниқоб
20-25 дақиқага қўйилади, илиқ сувда ювиб ташланади.
- Ота-боболаримиз қўлламаган бир қан- ча воситалар бугун топилиши осон бўлгани сабабли, улар ҳам ҳусн бузарни даволашда кенг ишлатилади. Масалан, занжабил. Ҳус- нбузарга қарши самарали восита тайёрлаш учун занжабилни қирғичдан ўтказинг (2-3 та ўртача катталикдаги илдиз), унга яримта лимон шарбати ва 2 ош қошиқ асал қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг, кун давомида ҳар сафар овқатдан сўнг ейинг. Чой (шакарсиз) билан ичиш мумкин. Занжабил шунингдек, шамоллаш ва гриппга қарши яхши восита- дир.
jinsiy