ЖИНСИЙ ОМАДСИЗЛИКНИ ХАВОТИР БИЛАН КУТИШ СИНДРОМИ
Жинсий омадсизликни хавотир билан кутиш синдроми (ЖОХБКС) — бу шундай ҳолатки, унда яқинлашаётган жинсий алоқа эркакда шунчалик хавотир уйғотадики, у жинсий қўзғалишдан ҳам устунлик қилади.
Соддароқ қилиб айтадиган бўлса, жинсий алоқа ҳақидаги хавотир, ваҳима, ташвиш ҳиссиётлари лаззатланиш ҳиссидан юқори бўлади. Бу пайтда қўзғалиш пасаяди, эрекция қисман ёки бутунлай йўқолади ва оқибатда жинсий алоқа қилиш имкони бўлмайди.
Шифокор (сексолог)га мурожаат қиладиган эркакларнинг деярли ярми айнан шу синдромдан, гарчи у ҳар хил кўринишларда намоён бўлса-да, озорланадилар.
Кўпинча қуйидаги кўринишда бўлади: қўзғалиш бор, эркалаш жараёнида эрекция бор, жинсий алоқага хоҳиш бор, аммо жинсий алоқа энди-энди бошланиши арафасида, шу ишни қила билишига ишонч йўқола бошлайди, саросима кучайиб, қўзғалиш йўқолади. Эркак киши айнан шу нарсадан хавотирланиб, қўрқиб турган эди ва у содир бўлди. Айтиш мумкинки, эркак киши ўзини-ўзи қўрқитди ва қўрққан нарсасига эришди. Агар қўрқиб иккиланмаганидами эди, ҳаммаси яхши бўлар эди, аммо хавотир бунга йўл бермади.
Жинсий омадсизликни хавотир билан кутиш
синдромининг сабаблари
Қуйидагилар ЖОХБКСга сабаб бўлиши мумкин:
ЖОХБКСнинг асосида ҳамма вақт қўрқув ётади
Қурқувнинг сабаблари:
Умуман олганда, кўп кишиларга номаълум муҳитга тушиб қолганда маълум бир миқдорда ўзига ишонмаслик, иккиланиш, ҳаяжон бўлиши табиий.
ЖОХБКС, айниқса аёл билан биринчи марта бўлаётган бўлса кучли бўлади. Бошқа томондан эса, одамларда доимий такрорланадиган ҳолатларга кўникиш ва унда бир хил ҳаракатланиш одати ҳам бор.
Шунинг учун, агар эркак бир марта бўлса-да, омадсизликка учраган бўлса, энди у узоқ муддатгача жинсий алоқа вақтида ўзига эътибор берадиган, эрекциясини назорат қиладиган, умумий ҳолатга, аёлининг ўзини тутишига ва ҳ. к. ларга алоҳида диққат билан қарайдиган бўлади.
Бу эса омадсизликни яна такрорланишига олиб келиб, эркакни кўпроқ қўрқадиган қилиб қўяди.
Одатда ЖОХБКС ўзига ишонмайдиган, серхавотир, ҳар нарсадан шубҳаланаверадиган кишиларда кўп учрайди. Бундайларда кескин намоён бўладиган кўрқув биринчи омадсизликдан кейиноқ шаклланишга улгуради. Аммо кучли асаб тизимига эга инсонларда ҳам омадсизлик бирнеча марта такрорланса, олдингиларини эсдан чиқара олмаса, барчаси йиғилиб ЖОХБКС пайдо бўлиши мумкин.
Кўпинча хавотирнинг кучайиши яқинлашув жараёнининг айнан бир жойида бўлади. Масалан, олатни қинга киритиш вақтида ёки презервативни кийиш пайтида. Барча ҳолларда эрекция айни керакли, “бўлиши шарт” пайтда йўқолади. “Бўлиши шарт” — бу эркакнинг фиқрича, аммо эрекциянинг ўзи хўжайиннинг хоҳишига бўйсинмайди, энг зарур пайтда йўқолади.
Ушбу бўйсунмасликнинг асосида мажбурият билан хоҳиш ўртасидаги қарама-қаршилик ётади. Эркак фикрича мажбурият — бу: “Мен эрекцияга эга бўлишим шарт, акс ҳолда:
Тўшакда ҳам худди шу ҳолат юз беради: эрекция пайдо бўлишга мажбур бўлмаган даврда, яъни эркалаш, қучоқлаш, ўпиш, бир-бирини қўзғаш даврида эрекция пайдо бўлади. Аммо эрекция бўлиши зарур бўлганда — мажбурият пайдо бўлганда, энди лаззат йўқолади, мажбурий иш эса эркакни қўзғатмайди.
ЖОХБКСнинг ёмон томони шундаки, вақт ўтавериши билан у чуқурлашиб бораверади. Иккиланишлар эртароқ бошланадиган бўлиб, энди эрекция айнан жинсий алоқани бошлайдиган пайтда эмас, балки эркалаш, қучоқлаш давридаёқ бошланади. Бора-бора ишочсизлик шунчалик кучаядики, омадли жинсий алоқага умуман ишонч қолмайди, натижада тўшакда эрекция бутунлай йўқолади.
Охири эркак жинсий алоқадан қочадиган, унга ҳаракат ҳам қилмайдиган бўлиб қолади. Оқибатда эса жисмонан физиологик соғлом эркак ўзини-ўзи қўрқитиши, хавотирланиши сабаб жинсий алоқа қила олмайдиган бўлиб қолади. Агар у қўрқмаганидами эди, бемалол жинсий ҳаётини давом эттиравериши мумкин эди.
Ьора-бора эркакнинг барча фикр ва хаёллари бир нарсага тақалиб, унинг ягона мақсади — узоқ ва тур|ун эрекцияга эришиш бўлиб қолади. Энди у аёлини эркаламайди, унинг эркалашларига ҳам эътибор бермайди — унинг бутун диққат-эътибори ўз закарига қаратилган бўлади. Натижада жисмонан соппа-соғ эркакда ҳатто оддий қўзғалиш ҳам пайдо бўлмайди.
Албатта, эркак лаззатланишни ўйламай, ўзини имтиҳон топшираётгандек, синовдан ўтаётгандек ҳис қилса, қўзғалиш қаердан ҳам пайдо бўлсин?
Омадсизликдан хавотирланиш ҳисси нафақат жинсий ҳаётда, балки оддий маиший турмушда ҳам учраб туради. Масалан, имтиҳонга яхши тайёрланган, оддий ҳолда ушбу тенгламани бемалол еча оладигаи талаба имтиҳонда ҳаяжонланиб хатога йўл қўяди.
Ёки дўстлар даврасида ҳеч кимга сўз бермайдиган маҳмадана кишини катта залдаги минбарга чиқариб қўйсангиз, одамлар олдида ҳаяжондан тили калимага келмай қолади. Ёки ҳеч қандай айби бўлмаса-да, ДАН ходими тўхтатганда ҳаяжондан қалтирайдиганларнинг аҳволини ҳам шу билан тушунтириш мумкин.
ЖОХБКСни енгиш учун нима қилиш керак?
Кўплаб китоблар муаллифи, сексопатолог Юрий Прокопенко “Севгида қандай бахтли бўлиш мумкин?” блогида қуйидагиларни тавсия қилади.
Эй эркак, сени нима ўйлантиряпти? Закарнинг таранглашмаслигими? Таранглашмаса таранглашмасин — закарсиз ҳам аёлни роҳаглантириш мумкин. Жуда кўп эркакларда аёлни қондириш учун албатта закар таранг бўлиши шарт, деган нотўғри тушунча бор. Аксинча, кўпгина аёллар эрларининг эркаламасдан, тайёрламасдан, гўгридан-тўғри таранг турган олатлари билан жинсий алоқапи бошлашларидан норози эканликларини бнласапми? Унда амалий қисмга ўтамиз.
Аёлни бир-икки дақиқа эркалаб — сўнг яна киритасан. Энди фрикциялар бироз давомлироқ бўлсин. Шу ишларни бир неча марта такрорлайсан. Булардан мақсад — сенга узоқ эрекция керак эмаслигига, барибир уни бир неча сониядаёқ чиқариб олиш кераклигига мустаҳкам ишонч пайдо бўлсин. Фақат шундай ишонч пайдо бўлгандан кейингина, 4-5 ёки 6-марта тиққанингдан сўнг, энди бемалол, чиқармасдан охиригача фрикцияларни давом эттиришинг мумкин.
Юқорида айтилганлардан умумий хулоса шуки, агар эркак бутун диққат-эътиборини ўзининг закарига қаратмасдан, қўрқмасдан, шошилмасдан тўшакда ўзини бемалол тутса, ҳаммаси осонлик билан, тезда ўз ўрнига тушади. Афсуски, кўп эркаклар нотўғри тарбияланганлар: эрекция бўлса — сен эркак, бўлмаса — кечирасан. . . , яъни ё эрекция бор, ёки ҳаммаси тамом. Аслида эса танлаш имкони кўпроқдир: эрекция бўлса — яхши, эрекция бўлмаса ва қўлингдан ҳеч нарса келмаса — ёмон, эрекция йўқ, аммо усиз ҳам нима қилиш йўлини биласан — демак ҳаммаси яхши бўлади.
Қачонки эркак: “Бўлса бўлар, бўлмаса эрекциясиз ҳам аъло даражада уддалайман!”, деган фикрни миясига сингдирса ва шу сабабдан хавотирланмаса, у ҳеч қачон тўшакда омадсизликка учрамайди!
Эр-хотин бир-бирларини қўзғатйш йўлларини мукаммал билишлари, зарур бўлса махсус китобларни ўқиб, лаззатлантириш ва қондиришнинғ турли йўлларини ўрганишлари лозим. Ушбу йўлларни яхши ўрганган эркак ҳеч қачон импотент бўлиб қолмайди (гарчи айрим аъзоси ишламай қолган бўлса ҳам)