ЖИНСИЙ ЗАИФЛИК Ҳар бир эркак узоқ йиллар давомида, ҳатто қариликда ҳам кўпроқ эрлик қувватига эга бўлишни орзу қилади.
Бу қобилият оиладаги эр-хотин муносабатларига, улар ўртасидаги муҳаббат ёхуд низоларга катта таъсир кўрсатади.
Руҳий кузатув ва таҳлиллардан шу нарса маълум бўлдики, агар киши жинсий томондан нуқсонларга эга бўлмаса, аёлига нисбатан шу ишга хоҳиши кўпроқ бўлса ва уни тўлиқ қондира олса, бундай эркак оилада ўзини “шер”дай ҳис қилар, барча оила аъзолари унга бўйсунар экан.
Борди-ю, акси бўлса, аёли билан кўплаб низолар келиб чиқишига, эркакнинг ўзини ожиз ҳис қилишига, бундай оилаларда аёл устун бўлишига сабаб бўлар экан.