Милкдан қон кетса, Милк касалликларида: Агар милкдан қон кетса, анор уруғи дамла- маси билан ғарғара қилинади. Ғарғара қилиш билан уни оғизда бироз ушлаб туриш лозим.
Тоғ анжирини туйиб, зайтун ёғида қориб, тишга суртилса, уни оппоқ қилади, милкларни мустаҳкамлайди ва кучли қилади, ундан қон кетишини тўхтатади.
Милклар пилла боғлаганда
Анжир меваси асосида қайнатма тайёрла- ниб, илиқлигида оғиз бўшлиғида тутиб тури- ладиган бўлса, милкларнинг пилла бўлишидан сақлайди.
Халқ табобатида ялпизнинг ер устки қисми- дан тайёрланган қайнатмадан тиш оғриғи, милк яллиғланишини даволашда фойдаланилган.
Милклар яллиғланишида оғизни исмалоқ- нинг янги олинган суви билан чайқаш фойда беради.