Оғиздаги нохуш ҳидда: Беҳи меваси оғиздаги нохуш ҳидни йўқо- тади. Кишининг ичига қон қуйилганда ҳам ёрдам беради. Мевасининг юмшоқ қисми қоти- рувчи хусусиятга эга бўлгани учун беҳини буғда пиширган ҳолда, мураббо кўринишида, асал билан истеъмол қилиш лозим кўрилади.
Кунига 4-5 марта мойчечакли илиқ дамлама ёки қайнатма билан оғизни чайиш керак.
Яна 15-20 грамм мойчечак гулидан 1 стакан сувда дамлама тайёрлаб, унга 4 грамм бор кислотаси қўшиб, оғизни чайиш ҳам тавсия этилади.
Оғиз оғриғида
Анор уруғини янчиб, асал билан қўшиб оғиз оғриганда суртилса, фойдалидир.
Оғиз қуруқлашганда
Мабодо оғиз қуруқшаб қолгудек бўлса (айниқса, узоқ суҳбат қурганда ёки нутқ сўзлаганда), беҳи уруғи унинг олдини олади. Шунинг учун нутқ сўзлашдан 30 дақиқа олдин 2-3 дона беҳи уруғини тил остига ташлаш ларкор. Керак бўлганда бир дона уруғини нутқ сўзлаган пайтда тил остида қолдириш мумкин.