Оёқ кафти замбуруғли
Оёқ кафти замбуруғли инфекциясини жамоат жойларида юқтириб олиш мумкин, улар пойафзалнинг иссиққина ва нам муҳи- тида яхши ривожланади.
Микоз (замбуруғ) – бу тирноқ, тери ва бо- шқа органлар касаллиги бўлиб, кўзга кўрин- мас замбуруғ-паразитлар томонидан чақи- рилади. Микоз билан зарарланиш гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида ке- либ чиқади. Бировнинг оёқ қийими, юви-ниш воситаси, сочиғидан фойдаланиш орқа- ли замбуруғни юқтириб олиш мумкин. Бу паразитларни умумий ҳаммом ва душхона- ларда ҳам ортириб олиш ҳеч гап эмас. Агар оёқлар кўп терласа, яра-чақа, шикастлани- шлар ёки қон томирлари варикози бўлса, бу касалликка йўлиқиш хавфи янада ортади.
Оёқ кафти микозини даволашда халқ та- бобати усуллари:
- Бу касалликни даволаш учун оёқнинг касалланган ҳсойларига прополиснинг 20- 30 % спиртли эритмасини суртиш тавсия этилади.
- Бир неча бош пиёзни эзиб майдалаб, оёқнинг зарарланган жойига бостириб қўй- иш керак.
- Ванна қабул қилингандан сўнг, оёққа чистотел ўти қайнатмасидан ванначалар қилиш тавсия этилади. Бунинг учун 4 ош қошиқ ўт майдаланиб, 6 стакан сувда 4-5 дақиқа қайнатилади. Қайнатмани докадан ўтказиб олиб, оёқларни 30 дақиқа бугла- тинг. Бир кунда бир неча марта мазкур қай- натмага пахтани ботириб олиб, зарарланган жойга қўйинг.
- Микозни даволаш учун оёқ яхшилаб ювилиб, узум сиркасига оёқни ботириб олиш керак. Кейин кечасига бу сирка билан бўктириб олинган пайпоқни кийиб ётиш керак.
- Микозни даволашда сутлама (молочай) ҳам тавсия этилади. Бунинг учун гиёҳнинг бир боғи 2-3 л қайноқ сувга солиб, 1-2 соатга иссиқ ўраб дамлаб қўйилади. Дамлама тай- ёр бўлгач, иссиқлигича 30-40 дақиқа даво- мида оёқларни солиб, ваннача қилиш ло- зим. Бундай ванначаларни ҳар икки кунда то тузалиб кетгунча қилиш керак.
- Четан (рябина)нинг янги узилган барг- лари эзилиб, зарарланган терига қўйилади. Устидан бинт билан боғланади, боғлам ҳар куни алмаштирилади.
- 1 чой қошиқ туз 1 л қайноқ сувга со- линади ва аралаштирилади. Сув совиган- да, ундан бир ош қошиқ олиниб, бир тиш- ча саримсоқпиёзнинг эзилганига солинади. Ҳосил бўлган аралашма докадан ўтказиб, чиқиб олинади. Ушбу суюқликка яна тўрт ош қошиқ тузли сувдан солинади. Кунига 1-2 марта ушбу малҳам билан микозга ча- линган оёқларни ҳўллаб туриш керак. Бун- дай эритмани 12 соат давомида совутгичда сақлашингиз мумкин.
- Кечқурун уйқуга ётишдан олдин аччиқ кофега оёқларни ботириб қўйинг. Бундай бир неча муолажадан сўнг микоз тўлиқ йўқ бўлиб кетади. Тери эса майин, силлиқ бўла- ди, оғриқ ва қичиш эса йўқолади.
- Доривор тизимгул (вербена) ўти, кален- дула тўпгули, кўкимтир маймунжон (еже-
вика) меваси, дала қирқбўғини 2 қисмдан ва эман дарахти пўстлоғи 3 қисм олинади ва аралаштирилади. Аралашманинг 3 ош қо- шиғи 1 стакан сувга солиниб, 15 дақиқа қай- натилади, сўнгра докадан ўтказиб олинади. Қайнатма илиқ ҳолида ювиш ва малҳамли пахта қилиш учун қўлланилади.
- Оддий дурнишник барглари эзилиб, суви сиқиб олинади ва микоз билан зарар- ланган жойларга суркаб қўйилади.
- Ҳовончада қора турп уруғи эзилади, унга озроқ сўв солиб, бўтқа қилинади. Бу малҳам микоз билан зарарланган оёққа ку- нига 1-2 марта 7-10 дақиқага қўйилади.
- Чой дарахтидан олинган тоза ёғни оёқ кафтининг зарарланган терисига суртиб чиқилади. Сув билан ювиб ташланмайди. Бу муолажа ҳар куни микоз тўлиқ тузал- гунча қилинади.
- Ёнғоқнинг баргларидан 2 ош қошиқ олиниб, 1 л сувда 10 дақиқа қайнатилади ва 20 дақиқа дамланади. Мазкур дамлама до- кадан ўтказиб олинади, оёқ кафтининг за- рарланган жойига малҳамли пахта ёки ком- пресс сифатида қўлланилади.
- Қайин қатрони замбуруғга қарши хос- сага эга бўлиб, сиртга қўллашда унинг 5-10% концентрацияда ўзини ёки салицил кислота ва олтингугурт билан аралашма- си ишлатилади.
- Оёқ микозига қарши қуйидаги восита ҳам қўлланилади: 10 г шолғом арчилган пў- сти 2 л сувда қайнатилади. Бу қайнатмада оёқлар буғланади. Муолажа микоз бутунлай йўқ бўлгунча қилинади.
- Зарарланган оёқ терисига лаванда ёғи- ни суртиб, ётиш керак. Кечаси билан оёқ қу- риб қолади. Бу муолажани бир неча кун қи- лиш керак.
- Оёқ замбуруғига қарши воситаларнинг яна бири оққарағай (пихта) ёғи бўлиб, уни пахтага ботириб, зарарланган жойга бости- риб қўйиш керак. Микоз бутунлай йўқ бўл- гунча қайтариш керак.
- Қовоқни тўғраб, мағзини оёққа қўйиш керак ва усти целлофан билан ўраб, бинт би- лан маҳкамлаб қўйилади. Компресс фақат икки кундан сўнг ечилади. Сўнгра кир со- вуни билан ювилади ва яна қайтарилади. Мазкур муолажани бир ой давомида қайта- риш керак.
Бир вақтнинг ўзида ҳар кун эрталаб оч қо- ринга 50 мл дан қовоқ дамламаси ичилади. Дамлама тайёрлаш учун ярим литрли бан- кага қовоқ мағзи солиниб, устидан ароқ қуй- иб тўлдирилади ва бир ҳафта дамланади.
- Қизил бузинанинг қуритилган илдизи- дан 2 ош қошиқ олиниб, 800 мл қайноқ сув- га солинади ва 10 дақиқа қайнатилади. Қай- натма докадан ўтказиб олиниб, 2 л қайноқ
сувга қўшилади. Шу сув иссиқлигида оёқлар 10 дақиқа давомида бир кунда бир мар- та ванна қилинади. Ваннадан сўнг оёқлар ювилмайди ва артилмайди.