ПРОСТАТА БЕЗИ ШАМОЛЛАШИНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ: Простатани даволашдан аввал қуйидаги муаммоларни ҳал қилиб олмоқ лозим: инфеьсция билан курашиш, қовуқ безининг тўгри дренажини таъминлаб бериш ва уни қон билан тўлиб боришини яхшилаш. Қатъий диетага амал қилган ҳолда спиртли ичимликлар, тузламалар, консерва ва маринад маҳсулотларидан воз кечган маъқул.
Простатитни даволаш, жумладан, ҳар томонлама, маҳаллий, баъзида эса физиотерапевтик таъсирга эга доривор терапия ва даволовчи жисмоний тарбияни ўзида жамлаган комплекс усуллардан ташкил топмоғи лозим.
Сўнгги йилларда термотерапияни қўллаш кенг тус олмоқда (простатани 45°Сгача қиздириш орқали).
Эркакларни кутиб турган энг оғриқли муолажа – бу простата безининг массажи ҳисобланади. Баъзи “шифокорлар” қовуқ бсзини массаж қилмасдан туриб простатитни даволашнинг кўплаб “янги услублари” ҳақида гапирадилар.
Ҳа, бу ҳолатда кўплаб беморлар ёқимсиз ҳолатлардан ўзини олиб қочиб, даводан фориғ бўлиш учун катта пул беришга ҳам тайёрлар. Аммо, афсуски, уларнинг усуллари яна бир марта простата безининг массажи – простатитни даволашни энг асосий эканлигини исботлаган ҳолда, ҳар куни пайдо бўлиб йўқолиб кетади.
Массажнинг простатага бўлган таъсири шундан иборатки, бармоқларни босиш орқали унда йиғилган шамоллаш секрецияси йўлакларга, охир-оқибат сийдик йўлига сиқиб чиқари- лишига олиб келади.
Шунингдек, простата безини массаж қилиш чоғида, унинг қон айланиши яхшиланади (кичик тосдаги қотиб қолишлар – простатит ривожланишишшг асосий омилларидан бири), бу эса, ўз навбатида, антибактериал терапия таъсирини кучайтиради. Простата безининг массажини самарадорлиги унинг шаклланиши ва
тузилишининг ўзига хослиги билан ифодаланади. Прос кпа бези – бу, массаж қилинганда, ўткир шамоллашдан самарали фориғ бўлишга олиб келадиган ягона аъзоси ҳисобланади. Инсон организмининг бошқа сиқими ёки аъзоси массаж қилинганда шамоллашнинг тарқалиб ёки хасталикни кенг жадал ривожланиб кетишига омил бўлиши мумкин.
Доривор ўсимликлар дориворларини хасталикнинг биринчи кунидан бошлаб шамоллаш жараёни ва простата бези шишининг Ьлдини олиш ва сийдик келишини йўлга солиш учун қўллаб туриши керак.