Home » Без рубрики » ТЕРИДАГИСУВЛИ ПУФАКЧА

ТЕРИДАГИСУВЛИ ПУФАКЧА

ТЕРИДАГИСУВЛИ
ПУФАКЧА

ТЕРИДАГИСУВЛИ ПУФАКЧА: Терида баъзида сувли пуфакчалар пайдо бўлади. Бирон жойига шикаст етганда тери ташқи қатламига сув чиқаради. Сувли пу- факча чиққан жойни тоза сақлаш керак, уни тешиш керак эмас, акс ҳолда инфекция ту- шиши мумкин.

Тор оёқ кийим ёки айрим жисмоний ҳа- ракатлар оқибатида оёқда терининг ишқа- ланиши оқибатида сувли пуфакчалар ҳосил бўлади. Шунингдек, узоқ вақт қуёшда тери- ни беркитмасдан туриб қолиши натижаси- да ҳам бўлади.

Кўплаб сувли пуфакчалар келиб чиқиши сабаблари аниқ бўлгани билан баъзилар- нинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлганини билиб бўлмайди. Бу организмнинг қандай- дир дори воситаларига қарши реакцияси ҳам бўлиши мумкин. Бунда пуфакча кўри- нишидаги тошма маълум тана қисмига ёки ҳамма ёғига тошиши мумкин.

Бир қатор инфекцияли касалликларда, масалан, спортчиларнинг оёғи замбуруғли яллиғланиши, герпес ва бошқаларда бу каби пуфакчалар тошади.

Айрим аллергик реакция чақирувчи мод- далар ёки ўсимликлар терига тегиши оқи- батида ҳам пуфакчали тошмалар чиқади.

Келиб чиқиш сабабларидан қатъи на- зар бу тошмалар умумий хусусиятларга эга. Улар юза тери билан пастки қатлам териси ўзаро ажралиши ва ўртасида сувли қопча пайдо бўлиши оқибатида юзага келади.

Қуйидаги ҳолатларда шифокорга муро- жаат қилиш керак:

  • яқин орада бирон дорини ича бошлаган бўлсангиз (ҳатто олдин бу дорини ичган бў- либ, тошмалар тошмаган бўлса ҳам);
  • кексалар ёки қандли диабет билан оғри- ган кишилар оёқ кафтида ёки тўпиғида бир- дан пуфакчали тошма пайдо бўлса;
  • пуфакли яра бир-икки кунда тузалма- са, шунингдек, йирингласа, атрофи қизарса, ҳарорат ошса ёки оғриқ берса;
  • диаметри 5 см катта пуфакли яра пай- до бўлса;
  • оғиз атрофида пуфакли яра пайдо бўлса;

– сабаби номаълум пуфакли яралар пай- до бўлса.

Сувли пуфакчаларни даволаш усуллари ҳар хил бўлиши мумкин. Даволаш усулини танлаш пуфакчалар сони ва уларнинг келиб чиқишига боғлиқ. Бироқ қуйидагиларни эъ- тиборга олиш керак.

Имкон қадар уларнинг бутунлигини буз- манг. Очилмаган яра остида тери тезроқ би- тади. Шикастланган тери ушбу сув остида ўзини яхши ҳис қилади.

Агар сиз кўп юрсангиз ва пуфакли яра сизга ҳалақит берса, унда истисно сифати- да уни ёриш мумкин. Шифокорлар буни сте- рил шприцда қилишади. Агар уй шароити- да ўзингиз ярани ёрмоқчи бўлсангиз, игнани оловда бироз ушлаб туринг, кейин спирт би- лан артиб ташланг. Яранинг усти кичик те- шик ҳосил қилинг, у орқали сувини чиқариб ташланг ва боғлаб қўйинг. Яранинг устини катта очиб юборманг. Ёрилган яра териси- ни сақлаб қолинг, тери остида шикастланган жой ҳимояда бўлади. Ёрилган ва суви чиқа- рилган ярага антибиотикли кремдан сур- тинг, бир бўлак тоза мато қўйинг, бинт би- лан боғланг. Пластикли боғламларни ишлат- манг.

Терингизни босим ва ишқаланишдан сақланг. Оёқларда пуфаклар пайдо бўли- шидан энг яхши ҳимоя ишқаланиш жойига

 

ёпишқоқ лента қўйишдир. Шунингдек, тиб- бий муолажа қилинмаган қадоқлар бўлса ҳам уларга ҳам лейкопластир қўйган маъ- қул.

Майда пуфакчалар шикастланишидан, ёрилишидан сақланинг. Майда ёрилган пу- факчали яраларга ёпишқоқ боғлам қўй- иш ярамайди. Бундай яраларга вазелин- ли боғлам, устидан эса оддий бинт қўйиб боғлаш керак.

Дорилар қабул қилиниши ёки инфекци- яли касалликлар оқибатида келиб чиққан пуфакчали яраларни шифокорга кўрсатиш керак (сабаби номаълум бўлган ёки бир ҳаф- тадан бери тузалмайдиган пуфакчали яра- ларда албатта шифокорга мурожаат қили- нади). Бундай вазиятда қўлланилаётган до- рини алмаштириш ёки инфекцияли яра бўлса, антибиотик буюриш керак бўлиб қо- лиши мумкин.

jinsiy
Titan Gel Orginal: OLATNI KATTALASHTIRISHKO'RISH
+ +