Терини оқартиришда, Бу ниқоб қуёш нури таъсирини камайтиради ва терини оқартиради. Бунинг учун бир ош қошиқ майдаланган бодом бир ош қошиқ қатиқ билан аралаштирилади. Ниқоб кечқурун юзга суртилади ва 10-15 дақиқадан сўнг чайилади.
Тери шўрлашида
Анжирнинг қуруқ баргини олиб (15-20 грамм миқдорида), чойнакка майдалаб соли- нади ва устига 200 грамм қайнаб турган сув қуйиб, 30 дақиқа давомида дамланади. Шу дамлама докадан сузиб олингач, уни матога шимдириб, терига суртилади. 1-2 кундан сўнг терининг шўрлаши қолади. Бундан ташқари, жийдани истеъмол қилиш ҳам ёрдам беради.
Терлаш билан боғлиқ муаммонинг ажойиб ечими мойчечак дамламаси ҳисобланади. Бунда 5 ош қошиқ гулларни 2 л сувда дамлаб, 1 соатча ўраб олиб қўйинг. Шундан сўнг 2 ош қошиқ ичимлик содасини солиб, ҳар куни 6-8 марта дамлама билан қўлтиқ остини ювиш тавсия этилади.
Нок одамни тетиклаштиради, чарчоқ ва зўриқишни йўқотади, кайфиятни кўтариб, хурсандлик бағишлайди. Бу эса бемор учун энг зарур бўлган дори-лармондир. Анна шу кўтаринки руҳ, соғайишга бўлган иштиёқ мўъжизалар яратиб, инсон танасининг лардлар билан курашишига ёрдам беради.
Анорнинг уруғига асал қўшилганда тешик яраларига фойда қилади.