ҚАЗҒОҚдан кутилиш
ҚАЗҒОҚдан кутилиш
ҚАЗҒОҚдан кутилиш: Бошнинг сочли қисмидаги терида ҳо- сил қилувчи қипиқлар – қазғоқлар муаммо бўлади. Оддий қазғоқ босганда, терининг қипиқлари бутун соч қисмини қамраб олади ва асосан пешона, тепа қисмида бўлади. Кам- дан кам айрим-айрим жойларда бўлади. Бун- да ёғ чиқариш кам бўлади, қичийди. Сочлар аста-секин қуруқлашиб, синувчан ва тўки- лувчан бўлиб қолади.
Қазғоқ пайдо бўлишига витаминларнинг етишмаслиги, ошқазон-ичак тракти фаоли- яти бузилиши, сочларни нотўғри парвари- шлаш сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, қазғоққа айрим инфекциялар ҳам олиб ке- лади. Витаминга бой овқатларни танавул қилиш, уйқуни яхшилаш, ўз вақтида дам олиш, сочларни тўғри парваришлаш тавсия этилади.
- Бош ювганда катта қариқиз (лопух) ил- дизидан тайёрланган қайнатма ишлатиш тавсия қилинади: 1 ош қошиқ қуритилган ва майдаланган илдиз 1 стакан сувда 10-12 дақиқа паст оловда қайнатиш керак. Дока- дан ўтказиб олиниб, илиқ ҳолида бош чай- илади.
Ҳар куни бош терисига зайтун ёки чака- муғ (репейньш) ёғини суриш тавсия этила- ди.
- Саримсоқпиёзнинг янги сиқилган шар- бати соч илдизига суртилади. Айниқса, сен- тябрь ойида саримсоқ энг кучли доривор хоссага эга бўлади.
- Икки уяли қичитқи ўти ва туятовон (мать-и-мачеха) барглари бир хил миқдорда олиниб, аралаштирилади. Қайнатма тайёр- лаш учун 2 ош қошиқ қуруқ аралашма 1 ста- кан сувда 15 дақиқа паст оловда қайнатила- ди. Совутилади ва сузиб олинади.
- Қазғоққа қарши яхши воситалардан бири оддий черноголовкаўтидан тайёрланган қай- натмадир. 3 ош қошиқ қуритилган ўт 400 мл сувда паст оловда 10-12 дақиқа паст оловда
қайнатилади. Кейин бир неча соат дамлана- ди ва сузиб олинади. Шу қайнатма билан бош чайилади.
- Бош ювишдан олдин карамнинг янги сиқиб олинган суви бош терисига суртилиб, яхши сингиши учун иссиқ сочиққа ўраб қўйилади. Бу восита қазғоқ ва соч тушиши- га қарши яхши воситадир.
- Ёғли себореяда (ёг безлари функцияси бузилиши билан намоён бўладиган тери ка- саллиги) соч остига ҳафтада бир марта ли- мон шарбатини суртиш яхши самара бера- ди.
- Алоэ шарбати ёки 40% спиртдаги бар- гининг эзилгани бактерицид хоссага эга бў- либ, қазғоқ ва соч тушишига яхши восита- дир.
- Қариқиз (лопух) барги шарбати бош те- рисига суртилади ва 1-2 соатдан кейин шам- пунь ювиб ташланади.
- 1 ош қошиқ хинани 0,5 стакан сувга со- либ, қайнатинг ва илиқ ҳолида бош ва соч- ларга суртиб чиқинг. 10-15 дақиқадан кей- ин бошни ювиб ташланг. Бу муолажани бир ойда бир марта қилиш тавсия этилади.
- Қазғоқдан ёғли боғлам яхши самара бе- ради. Бош ювишдан икки соат олдин ис- талган ўсимлик ёғини илитиб, бош териси- га суртиб чиқинг, кейин целлофан қалпоқ кийиб, устидан сочиқ ўранг.
- Чаканда мевасини кўп танавул қилиш ва унинг ёш новдаларидан тайёрланган қай- натмани ичиш ҳам яхши самара беради. Бу қайнатмани бошга ҳам суринг.
- Қуйидаги малҳамни тайёрланг: 1 ҳис- са коньяк, 4 ҳисса пиёз шарбати, 6 ҳисса қа- риқиз (лопух) илдизи қайнатмаси олиб, ара- лаштирилади ва бош терисига суртилади.
- Соч остига қуйидаги малҳамни суртинг: 1 та тухум сариғи, 1 ош қошиқ чакамуғ ёғи, 1 ош қошиқ пиёз шарбати, агар бўлса, 1 ош қошиқ ром аралаштирилади. Соч илдизига суртилади, устидан целлофан қилиниб, со- чиққа ўраб қўйилади. Шу тарзда икки соат тургач, шампунь билан ювиб ташланади. Пиёз ҳиди келиб қолидан ташвишланманг. 1-2 муолажадан сўцг, қазғоқ бутунлай йўқо- лади.
- Қатиқни илитиб, бошга суртинг, устидан целлофан қилиб, сочиққа 2 соатга ўраб қўй- инг. Бу қуруқ сочлар ва қазғоққа яхши ёрдам беради.
jinsiy